Aёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қулоқнинг оқиши таҳоратни синдирадими?

Жавоб: Агар қулоқдан бадбўй нарса оқса ва чиққан нарса оғриқ билан чиқса, таҳорат у билан бузилади. Агар оғриқсиз чиқса, таҳоратни кетказмайди «(Фатавои ҳиндия»).

Савол: Нажосат қачон оққан ҳисобланади?

Жавоб: Бадандан чиқиб тарқалсагина, нажосат ҳисобланади ва таҳоратни синдиради. Агар бадандан чиқса-ю, оқмаса, нажосат ҳам ҳисобланмайди, таҳоратни ҳам синдирмайди.

قَوْلُهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ الْوُضُوءُ مِنْ كُلِّ دَمٍ سَائِلٍ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳар бир оқувчи қон сабабидан таҳорат вожиб бўлади», деган сўзлари далил. «Табйинул-Ҳақоиқ шарҳу Канзуд-Дақоиқ».

Савол: Одатда одамлар уйларига чўмиладиган ҳовуз қиладилар. Фиқҳий китобларда «нажосат тушса, нопок бўлмаслиги учун ҳовуз ўн газга ўн газ бўлиши керак» дейилган. Бу дегани тўрт тарафи ўн газ бўлиши лозим деганими ёки қандай бўлса ҳам ҳовузнинг юза қисми юз газ бўлса бўлдими?

Жавоб: Ҳовузнинг юза қисми юз газ бўлса бўлди, яъни эни эллик газ, бўйи икки газ бўлса ҳам ёки қандай шаклда (юмалоқ, уч бурчак в. ҳ.) бўлса ҳам юза қисми юз газ бўлса бўлди. Олимларимиз бир газ – 46,2 см.га тенг деганлар (Авзону маҳмуда).

وَلَوْ لَهُ طُولٌ لَا عَرْضٌ لَكِنَّهُ يَبْلُغُ عَشْرًا فِي عَشْرٍ جَازَ تَيْسِيرً

«Агар бир ҳовузнинг бўйи узун бўлиб, эни қисқа бўлса-да, лекин сатҳи умумий «ўнга ўн»нинг йиғиндисига тенг бўлса, яъни юзаси 100 газга тенг бўлса, енгиллик яратиш мақсадида (нажосат тушган бўлса ҳам ундан таҳорат қилиш) жоиз бўлади» («Дуррул мухтор»).

كَأَنْ يَكُونَ طُولُهُ خَمْسِينَ وَعَرْضُهُ ذِرَاعَيْنِ مَثَلًا فَإِنَّهُ لَوْ رَبَّعَ صَارَ عَشْرًا فِي عَشْرٍ .

«Масалан, бўйи эллик газ, эни эса икки газ. Агар уни тўртбурчак шаклига келтирилса, ўн газга ўн газ бўлади» («Раддул мухтор»).

       
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids16623,16603,16596,16597,16558,16563,16594,16624,16620,16621,16626,16627 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога давоми...

11:39 / 11.03.2017 5781
БАЙРАМ МУБОРАК, ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий давоми...

16:21 / 18.01.2017 4458
Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда, деб хабар беради Телеграф давоми...

19:12 / 21.12.2016 3250
РЎЗА ВА САЛОМАТЛИК Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида гап кетар экан, унинг инсон давоми...

11:34 / 08.02.2017 4426