Ўзингизни бошқаринг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўнглингда, бошингда тинмай айланиб, тинчлик бермаётган хаёллардан, фикрлар оқимидан, кечинмалардан қутилиш осон эмас. Лекин буни амалга оширса бўлади. Психолог экспертлар сизга мана шу масалада бир неча машқларни таклиф қилади. Сизга қайси бири тўғри келса ва ёрдам берса, танлаб олиб, шуни бажариб кўринг. Энг қизишиб турган ва « ҳеч қаерга сиғмай қолган» пайтингизда:
Фикрлар оқимини тўхтатишга ва ҳис-ҳаяжонингизни ифода этишга урининг. Фикрлар оқимини тўхтата олмасангиз, уларни кетма-кет санаб ўтинг: «Мен доимо улгура олмаган ишларим ҳақида ўйлаяпман... Мен мана бу иш учун…. сиқиляпман» каби. Кейин нима учун бундай фикрлар сизни қўйиб юбормаётгани ҳақида синчковлик билан ўйлаб кўринг. «Мен шу ишни бошлаганимда менда бу ишни вақтида тугата олмаслигим ҳақида фикр туғилган эди»… Шу иш борасида бошингиздан ўтказган энг катта ёмон эмоционал ҳолатингизни эсланг. Мисол учун,      «...мен ўзимдан шу ишни бошлаганим учун қаттиқ хафаман». Шу гапингизни, иложи борича, бор кучингиз билан, жаҳлингиз чиқиб, тана гавдасининг ҳаракатлари билан гапиринг. Бу машқни сизни ҳеч ким кўрмайдиган ва эшитмайдиган жойда қилинг. Машқнинг таъсири оддий: биз бировга айта олмаган ва қила олмаган ҳаракатларимизни, ҳис-ҳаяжонларимизни юзага чиқарганимиздан кейин фикрлар оқими тўхташи ва кайфиятимиз яхши томонга ўзгариши мумкин. Чуқурроқ нафас олинг Чуқур нафас олиш ҳам миянгизни эгаллаб олган фикрлардан халос этади. Қулай жойга ўтиринг. Тана ҳолатини максимал равишда бўшаштиринг. Кўзингизни юминг ва тинч, ўртача нафас олишга ҳаракат қилинг. Фикрингизни кўкрак қафаси қандай ҳаракат қиляпти, қорин мускуллари ҳаракатини, ўзингизнинг ҳолатингизни, кайфиятингизни кузатишга жалб қилинг. Бундай пайтда фикрингиз нафас олиш машқларида бўлгани учун хаёлинингиздаги беъмани фикрлардан чалғийсиз. Мускуллар тортишувчанлиги камаяди, кайфиятингиз яхшиланади ва боғланиб қолган фикрлардан қутуласиз. Нимани ўйлаётган бўлсангиз, шуни ёзинг Қўлингизга ручка ва қоғоз олиб хаёлингизга нима келса, шуни ёзинг. Сўзларни танламанг,орфографик хатоларга эътибор берманг, матнни тузатманг. Ёзувни бошлаб, уни давом эттирар экансиз, ёзувингиз қандай ўзгараётганига эътибор беринг. Бошланишда ёзувингиз кескин ўзгаришлар билан қинғир-қийшиқ ёзилган бўлиб, кейинчалик аста-секин равонлашганини кўрасиз. Бу машқ бизнинг ичимиздаги қарама-қарши фикрларимизни, кечинмаларимизни ва иккиланишларимизни ташқаридан кўришимизга ва ҳолатимизни , фикрларимизни равонлашишига олиб келади. Ҳар бир оддий психотерапия сеанси ишончли, бемалол, очиқдан очиқ суҳбатлашишга асосланган бўлиб, юқоридаги машқимиз ҳам ҳамма бизни қийнаётган , ҳаяжонлантираётган кечинмаларимизни очиқдан очиқ айтиб, «юрагимизни бўшатиб олишимизга» асосланган.
Мавзуга оид мақолалар
Ислом таълимотларида отаонага яхшилик қилиш фақат уларнинг ҳаётлик чоғлари ила чегараланиб қолган эмас, давоми...

06:54 / 29.11.2016 7185
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 6321
Аёлларнинг исломий илмлар ривожига қўшган ҳиссалари 1қисм  САЛАФ МУСЛИМА ОЛИМАЛАР Оксфорд университети давоми...

13:55 / 20.03.2017 4141
КАЪБАГА ТЕНГДИР КЎНГИЛ Фарзандимга насиҳат Аллоҳга бўлсин сано, Пайғамбарга салавот Яратган амри давоми...

22:26 / 19.03.2017 4875