Вақтдан самарали фойдаланишнинг 10 та усули
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар сиз кечга бориб бир талай зарур ишларни бажаришга улгурмаганингиздан ўзингизни асабийлашган ҳолатда сезсангиз, амин бўлингки, бундай вазиятга тушадиган биргина сиз эмас. Кўпчилик одамлар ўз вақтларидан унумли фойдалана олмайдилар, лекин бу муаммонинг ечимини топиш мумкин.
Вақтдан фойдаланишнинг энг оддий тамойилларини ҳаётингизнинг барча жабҳаларига татбиқ этсангиз, ҳар кунги ишларингизни бажаришга улгураётганлигингиздан ҳатто ўзингиз ҳайратда қоласиз. 1. Истакларингизни билиб олинг ― олдингизга мақсадлар қўйинг. Вақтни ўзгартиришга қодир бўлмаганлигингиз сабабли, у билан ишлаш усулини ўзгартиришингиз керак. Бунга ўз олдингизга унча бўлмаган мақсадларни қўйиб, вақтни бошқариш бўйича (менежментлик вақти) малакангиз ошган сайин аста-секин йирикроқ мақсадларга яқинлашиш билан эришиш мумкин. Масалан, ўз олдингизга бир ҳафта давомида иш вақтида шахсий «E-mail»ингиз текширмасликни мақсад қилиб қўйинг. Ҳафта якунида мақсадга қанчалик эришганлигингизни таҳлил қилинг ва кейинги мақсадни мўлжалланг ёки яна қайта такрорлаб кўринг. 2. Энг зарур юмушни бажаринг ― режа ишлаб чиқинг. Бу вақтдан унумли фойдаланиш учун йўналтирилган режанинг маълум қисмини амалга оширишга қаратилган мақсаддир. Масалан, менежмент вақтининг барча тамойилларидан фойдаланишни режалаштириб, самарадорликни оширишга муваффақ бўласиз, шунингдек, зўриқиш даражасини камайтирган бўласиз. 3. Ўз вақтингизни ўрганиб чиқинг ― уни қаерда беҳудага исроф қиляпсиз. Ҳафта давомида ҳар куни нима билан машғул бўлганингизни кузатиб боринг. Ўз фаолиятингизни таҳлил қилинг, қайси юмушга қанча вақт сарфлашингиз, ҳатто танаффусларга шахсий телефон қўнғироқлари ва овқатланишингиз учун кетказган вақтингизга ҳам эътибор беринг. Ҳафта якунида вақтингизни олаётган юмушларни кўриб чиқинг. Исроф бўлган вақтдан самаралироқ вақт фаолият учун фойдаланишингиз мумкин бўлган вақтни қаерларда беҳуда кетказаётганингизни аниқлаб олинг. 4. Қўллаш мумкин бўлган воситаларни қўлланг ― ёзиб боринг. Менежмент вақти қуроллари бажаришингиз зарур бўлган мақсадлар ва вазифаларингизга аниқлик киритиб берувчи самарали йўналиш ҳисобланади. Комьпютер дастури ёки вақтингизни жисмонан бошқара оладиган бошқа воситалардан фойдаланинг, айнан, ҳозирда ва истиқболда амалга оширишни режалаштирган вазифаларини ёзиб боринг. 5. Биринчи ўринда истиқболга эътибор қаратинг. Ҳар тонг бажаришингиз зарур бўлган вазифаларни кўриб чиқиб, уларни, кетма-кетлиги, муҳим ва номуҳимлиги, улгурушингиз ва улгура олмаслигингиз бўйича, поғоналарга ажратинг. Аввало, кейинга қолдирмай, биринчи даражада муҳим юмушларни бажаринг, акс ҳолда, кун якунида яна зўриқиш ва шошма-шошарликни ҳис эта бошлайсиз. 6. Олдинга ҳаракат қилинг ― маълум тартиб яратинг. Агар маълум иш тартибингиз бўлса, ҳар куни ўз мақсадингизга эришишингизга имконият кўпроқ бўлади. Қийинчиликлар юзага келганда, енгишга ҳаракат қилинг, қийинчилик туфайли кун тартибингиздан чиқиб кетманг ёки қилаётган ишингизни ортга сурманг, режаларингиздан сиқиб чиқарманг. Муаммони ҳал этишингиз билан ўз вазифаларингизни бажаришни давом эттиринг. 7. Бекорчи бўлманг ― вақтингиз чегараларини белгилаб қўйинг. Почтангизни текширишга умумий вақтингизнинг бир соатини сарфлайдиган бўлсангиз, аввал таймерни бир соатга белгилаб қўйинг ва буни шу вақт оралиғига шартли рефлексга айланмагунича қўлланг. Агар ўзингиз бунга йўл қўйсангиз, кунингиз беҳудага сарф бўлиши мумкин. Шунинг учун бу қўшимча вақтингизни бекорчи нарсаларга кетказмасликка ёрдам беради, чунки қимматли вақт бошқа лойиҳаларни ишлаш ва амалга ошириш учун ҳам зарур. 8. Ёрдам сўранг. Барча юмушларни мустақил бажаришга уринманг ― барча ишларни енгиб кетадиган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Бошқа одамлардан ёрдам сўранг, лекин уларга ҳам ёрдам беришга тайёр туринг. Аввало, ҳаммасини пухта ўйлаб олинг, вазифаларни белгилаб олганингиздан сўнг эса ёрдам сўранг. Сизга ёрдам бермасликлари ҳам мумкин. Лекин бу охирги имкон эмас-ку! 9. Кутиш учун вақт сарфламанг. Дўконда навбатда турибсизми ёки врач билан учрашмоқчимисиз, ҳаттоки мажлис бошланишини кутиб ўтирган бўлсангиз ҳам, бир нарсани тушуниб олинг, ўз вақтингизни кутишга сарфлашингиз шарт эмас. Ўзингиз билан доимо бирор юмуш, кўриб чиқишингиз зарур бўлган матн ёки ёзув дафтарчасини олиб юринг. Ўз ишингиз ва олдингизда турган вазифаларни бажаришда давом этинг. Бир дақиқанинг ҳам беҳуда сарфланишига йўл қўйманг. 10. Ҳаққоний бўлинг ― ноумид бўлманг. Агар олдингизга ҳаққоний мақсадлар қўйиб, юқорида келтирилган тамойилларга амал қилаётган бўлсангиз ҳам, ҳаётингизда барча юмушларнинг уддасидан чиқа олмай қолишингиз мумкин бўлган дамлар ҳам бўлиб туради. Бу одатий ҳолат. Ҳар бир кун 24 соатдан иборат. Сизнинг бажарадиган асосий вазифангиз вақт билан ҳамнафас бўлиб, ўзингизни бошқаришни ўрганиб олишдан иборат бўлиши керак. Вақтни ўзгартириб бўлмайди, лекин сиз ўзгаришга мойилсиз ва бу сиз бажара оладиган ажойиб ишлардан биридир. Шуниси муҳимки, ютуқларга эришган кунингиз, балки, бошқалар хурсандчилигингизни сиз билан баҳам кўришга қодир бўлолмаслиги мумкин. Лекин бу ҳаёт ва эртага яна янги кун бошланади.
«Қизиқарли психология» китобидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Маъсиятларни тарк қилиш воситалари Эй, тавба қилувчи, гуноҳларни тарк этишни истовчи Дуоларингни эшитувчи давоми...

12:50 / 20.04.2017 4971
Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша давоми...

13:58 / 15.12.2016 3069
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан давоми...

06:22 / 29.12.2016 4538
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат куни Аллоҳнинг давоми...

21:43 / 31.07.2023 2581