Муслималар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайда бўлса-да ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамлар-чун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт намозда мудом эрурлар қоим. Тунларда таҳажжуд ила бедордир муслималар.   Рамазон ойида рўзани тутгайдирлар, албат. Балки, Шавволда ҳам рўзадордирлар муслималар. Ҳақнинг каломини ёд олурлар иштиёқ ила. Қория деган номга сазовордир муслималар.   Суннатга ҳам амал қилмоқликка интиладирлар. Баъзи эрлардан кўра тақводордир муслималар. Аллоҳим, буларга тақводор йигитларни ёр эт. Жоҳиллардан ўзлари ҳам безордир муслималар.   Расулуллоҳ: «Динига қараб танлагин», деганлар. Арзигай, ҳар кимса бўлса харидор, муслималар. Фарзни адо этай деб ҳаж қилмоққа ошиқарлар. Маҳрамлари ила Байтда қатордир муслималар.   Аллоҳим муслималарга улуғ мукофот бергай. Жаннатда ҳурлардан кўра ҳусндордир муслималар.  

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.behjkpz3qOJv4

13:44 / 05.03.2019 3419
Жамият ривожланиб, инсон онги ўсгани сари кишилар ҳаётида фаровон яшашга имконият ва шароит пайдо бўлиб давоми...

15:36 / 11.02.2019 3503
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўрамиз Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг давоми...

10:18 / 14.12.2017 4196
Илмфан таҳоратнинг улкан фойдасини тасдиқлади Бир йили Ҳиндистон шаҳарларидан бирида номусулмон аҳоли давоми...

13:06 / 19.07.2018 4178