Телевизор кўриш қанчалар зарарли?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Изланишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, икки ёшдан кичик болалар учун телевизор дастурларини томоша қилиш ақлнинг табиий тўғри ривожланишини тўсиб қўяр экан. Бу барча дастурларга, жумладан, таълимий дастурларга ҳам тааллуқлидир.

Саккиз ойликдан тортиб бир ярим ёшгача фарзандлари бор минг нафар оила билан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, телевизорда таълимий дастурни томоша қилиш учун ажратилган кунлик бир соат боланинг бошқа фаолиятлар билан машғул бўлиб ўша бир соатни ўтказган болаларга нисбатан 6-8 та оз сўз ўрганишига олиб келиши аниқланди. Бу ота-оналар умид қилган, мана шу таълимий фильмларни тарқатадиганлар ташвиқот қилган нарсанинг аксидир. Мазкур тадқиқот жаҳоннинг энг нуфузли тиббиёт журналларидан бири “The Journal of Pediatrics”да нашр қилинди. Нима учун бундай бўлди?

Ҳаётининг ушбу даврида ўзаро биргаликда ўйналадиган ижодий ва ҳаракатли ўйинлар ҳамда фаолиятлар бола миясининг шаклланиши-ю ривожланишига ҳар қандай таълим берадиган электрон дастурлардан кўра кўпроқ фойда беради. Чунки дастурлардаги таълимда мулоқот мавжуд эмас, унда боланинг фаол ҳаракати йўқ бўлиб, у маълумотни фақатгина пассив тарзда қабул қилишдан иборат.

Телевизор кўраётган пайтдаги энцефалограммаси (бош мия фаолиятини текшириш услуби) ўрганилганда китоб ўқиш ва мутолаа пайтидаги фаоллигига хилоф равишда миянинг турғун ҳолатда қолиши ҳамда танбаллашиши аниқланди. Телевизор боланинг интеллект даражасига ва ижодкорлик қобилиятларига салбий таъсир ўтказар экан.

Британиянинг Глазго университети томонидан 11.000 бола билан олиб борилган тадқиқот давомида бир кунда уч соат ва ундан кўпроқ вақт телевизор кўрадиган беш ёшли болалар етти ёшга борганда уруш, жанжал, ёлғон, муттаҳамлик ва ўғриликка мойилроқ бўлиши аниқланди. Бу сўнгги 30 йил давомида минглаб болалар билан олиб борилган ўнлаб тадқиқотлар натижаларига мувофиқ келади. Ўша тадқиқотлар телевизор орқали кўрилган зўравонлик саҳналари томошабинларда, уларнинг ижтимоий ва таълимий келиб чиқиши қандай бўлмасин, агрессив таъсир (реакция)ни 10% га оширишини таъкидлайди.

Яна маълум бўлишича, болалар кўрсатувларида зўравонлик саҳналари катталарникидагига нисбатан кўпроқ бўлиб, бу борада соатига саксонтача зўравонлик саҳнаси билан мультфильмлар ҳам четда қолмайди.

Британиядаги Hertfordshire Press университети томонидан 7 ёшгача бўлган болалар билан олиб борилган илмий текширишлар натижасида тижорий рекламаларни томоша қилиш оқибатида қизғончиқлик, истеъмол товарларини талаб қилишда қайсарлик каби ёмон одатлар бошқа болаларга нисбатан беш баробар кўпроқ юзага келиши ойдинлашди. Статистик ҳисоб-китобларга биноан, битта бола бир йил давомида ўртача 20 минг нафар 30 сониялик рекламани кўрар экан.

Бу салбий таъсир ҳамон давом этмоқда. АҚШдаги Соғликни Сақлаш Миллий институтида Доктор Гордон Грейфманнинг изланишлари шуни кўрсатадики, киши 18 ёшга етгунга қадар ўртача 200 минг зўравонлик ва 40 минг қотиллик саҳнасини кўрар экан! Оқибатда эса бу зўравонликка рози бўлиш, уни қайта-қайта томоша қилишга қизиқиш, ҳатто уни осон амалга оширишга олиб келар экан.

Олимлар мунтазам равишда телевизор кўриш билан семизлик ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида 25 йил давомида кузатишлар олиб бордилар. Улардан бири ўртача ёшдаги 50 минг нафар аёл билан олиб борилган беш йиллик машҳур тадқиқотдир. Унга кўра, аёл киши телевизор қаршисида ўтказадиган ҳар икки соат натижасида семизликка дучор бўлиш хавфи 23%, қандли диабетга чалиниш хавфи эса 14% га ортиши аниқланди.

Шу тариқа телевизор кўриш ҳамда носоғлом таомлар истеъмоли ва камҳаракатлик ўртасида фасод доира юзага келади.

Мавзуга оид мақолалар
«Travellers Choice Awards2013» рейтингида Абу Дабида жойлашган шайх Зайд масжиди Тож Маҳал, қадимги Иордан шаҳри Петр ва давоми...

19:06 / 24.12.2016 4144
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу тунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу билан бирга кўринишини ўзгартириб, Мадина давоми...

14:08 / 15.12.2016 3140
embedhttpswww.youtube.comwatchvDRRNJirdqlEfeatureyoutu.beembed

20:17 / 07.02.2018 2440
Дунё ишларидан безган кўнгил дер Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар Дунё, Жулеттага кўнгил қўявер Асли, сиз давоми...

18:41 / 10.11.2016 4739