Аллоҳнинг карамли жамолини жаннатда кўришнинг сабаблари қайсилар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг карамли юзини жаннатда кўришни орзу қиламиз. Бунга қандай эришиш мумкин?

Аллоҳга қасамки, банда ўлганидан кейин эришадиган энг улуғ мартаба Робби азза ва жаллани кўришдир. Шу неъматнинг ўзи доимо ва абадий шукр қилишга кифоядир. Ё Аллоҳ, бу қандай ҳам яхши ҳолат ва қандай ҳам гўзал дамлардир! Аллоҳ барчамизни Ўз жамолини кўриш неъмати билан ризқлантиришини сўраб қоламиз. 

Энди бундай улуғ неъматга эришиш йўллари билан танишиб чиқайлик:

  1. Банда Ислом динида вафот этса. Кофир Аллоҳ таолони кўрмайди.

«Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар» (Мутоффифун сураси, 15-оят).

Кофирлар Аллоҳни кўришдан тўсилгандирлар. Имом Моликдан бу оят ҳақида сўралганда: “Аллоҳ таоло душманларидан тўсилади, Уни кўра олишмайди. Валийларига эса тажалли қилади, Уни кўриш бахтига муяссар бўлишади”, деганлар.

  1. Исломда гўзал амал қилиш.

Аллоҳ таоло айтади: «Гўзал амал қилганлари учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир» (Юнус сураси, 26-оят).

Кимки гўзал амал қилса, у учун гўзал савоб бордир, бу жаннатдир. Ундаги зиёдалик эса – Аллоҳни кўриш.

  1. Аллоҳнинг жамолини кўришни насиб қилишини сўраб дуо қилиш.
  2. Намозларни комил адо қилиш. Хоссатан, бомдод ва аср намозларини адо этиш.

Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдилар-да: «Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Уни кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз, шуни қилинг, дедилар ва: «Қуёш чиқиши ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт», деган оятни ўқидилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

“Бу ердаги латиф сир, – дейишади уламолар, – кимки бомдод ва аср намозларини ўз вақтида хушуъ билан ўқиб юрса, Аллоҳни кўради. Улар жаннатда Роббиларини эрта-ю кеч кўриш билан ризқлантириладилар”.

«Уларга у ерда эрта-ю кеч ризқлари келиб турар» (Марям сураси, 62-оят).

  1. Гуноҳ ва маъсиятлардан четланинг.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч (тоифага) Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни гапирмайди, назар солмайди ва покламайди. Уларга аламли азоб бўлур. (Улар) берганини миннат қилувчи, изорини (фахр ила) судраб юрувчи, ёлғон қасам ила савдо молини ўтказувчилар(дир)», дедилар».

Насаий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

  1. Аллоҳ азза ва жаллани кўришни яхши кўриш.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳнинг дийдорини яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини яхши кўради. Ким Аллоҳнинг дийдорини ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам унинг дийдорини ёқтирмайди», дедилар».

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп молдунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйинкулгига берилиб, пешин, аср ва шом давоми...

18:53 / 12.02.2017 7736
gallery linkfile sizemedium ids10926,10927,10925,10929,10930,10931,10932,10933,10934,10935,10936,10937,10938,10939,10940,10941,10942,10943 Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

10:06 / 23.02.2017 5285
    Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум 1. давоми...

13:20 / 08.12.2017 2919
Психолог, ёзувчи, Тиббиёт илми кандидати, жамият соғлиғи мутахассиси, Олег Геннадиевич Торсуновнинг Ёпиқ давоми...

19:54 / 01.02.2019 3776