Рамазон суҳбатлари. 24-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугунги суҳбатимиз дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одоби ҳақида. Кўпчилик юртдошларимиз ёзнинг иссиқ ойларида, баъзан эса йилнинг бошқа фаслларида ҳам дам олиш оромгоҳларига борадилар. Кимдир сиҳатгоҳга эҳтиёж сезади. Динимизда ҳар бир ишнинг қонун-қоидалари борлиги сабабидан, сиҳатгоҳлар ва дам олиш масканларида бўлишнинг ҳам ўз қоидалари мавжуд экан. Хўш, ҳаммамиз ҳам бу қоидаларни биламизми?  Ўзимиз учун дам олишга маскан танлаётганимизда унда ибодатларни қилишдаги қулайликларга аҳамият берамизми? Миллий ва диний урф одатларимизга нақадар тўғри келиши хусусида ўйлаб кўрамизми? Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

       
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилаётганини аввал маълум қилган эдик. давоми...

15:39 / 14.02.2018 5670
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИЛМ МУБОРАК БЎЛСИНЮртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

02:14 / 08.02.2022 10396
Вашингтон, 7 ноябрь. Барак Обама президентлик сайловларида ўзига ғалабани таъминлади, деб хабар беришади давоми...

19:54 / 02.12.2016 4101
Cут Барчамизга болаликдаги қадрдон ичимлик. Унинг таркибида мураккаб углеводлар, турли оқсиллар, бир оз ёғ давоми...

20:08 / 24.11.2016 4412