Қалб садоси – 7,8 (хотима)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                              7.

Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси шайх Муҳаммад Содиқдир. Қиёматга қадарли ўчмас нурли излари, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Ҳар қанча таърифласанг, эҳтиромга лойиқдир, Турган-битгани ибрат, чўнг шайхул машойихдир, Ҳар бир ўгит-каломи жавоҳир-ҳақойиқдир, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Ўз фазлида инсоний хислатларни этган жам, Умматни тўғри йўлга солмоқ учун чеккан ғам, Яратганнинг ўзидан замин, замонга карам, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Тамоми ер юзини чулғамишдир шуҳрати, Кўз олдимиздан кетмас, то қиёмат талъати, Қайси даврага борса, ўша мажлис зийнати, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.   Энди букун бизларга фақат ёд этмоқ қолди, Эслаб дийдорларини, пинҳон дод этмоқ қолди, Уқбода жаннат сўраб руҳин шод этмоқ қолди, Ҳидоят раҳнамоси шайх Муҳаммад Содиқдир.                                8. Юз  йилда бир келар бу киби инсон, Солиҳлар сараси, зубдаи замон.   Пайғамбар вориси, мумтози адаб, Одамийлик аро яратмиш мактаб.   Туғилган эзгулик, маърифат учун, Ҳақ дин ривожига сарф этмиш кучин.   Қалами қоғозга бахш этгач сайқал, Тикламиш ўзига маънавий ҳайкал.   Таърифи битмайди мингта достонда, Бу каби аллома камдир жаҳонда!   Эй кўзим, йиғлагил, доно кетибдир, Эл аро ибрати аъло кетибдир.   Бухорийи соний, зукко муфассир, Тенгу тимсоли йўқ зукко кетибдир.   Маърифат ҳикматин бағрида сақлаб, Оқиб фано сори дарё кетибдир.   Ҳақ сўзини сўзлаб, раҳматин кўзлаб, Мислсиз орифи доно кетибдир.   Закоси-ла минглаб дилни забт этган, Кўз-кўнгилда аён сиймо кетибдир.   Сен ҳам Абдулаҳад, ёшларингни арт, Бўйсуниб, баҳукми қазо, кетибдир...  

Абдулаҳад Шаҳрихоний

6 апрель 2015 йил

Мавзуга оид мақолалар
 Аввал вазир лавозимини эгаллаган британиялик баронесса Саида Варси, ҳукуматнинг мусулмонларга ва исломий давоми...

12:18 / 01.02.2017 5034
 АҚШнинг Судандаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи Жозеф Стенфорд мусулмонликни қабул қилгани сабабли ўз давоми...

16:51 / 22.01.2017 3957
Мусулмон кишининг ҳаётида Рамазон ойи алоҳида  ўрин тутади. Йилда бир келадиган бу ойда ўтган бир давоми...

16:26 / 26.12.2016 3863
Рамазон ойида бутун ер юзига Аллоҳнинг баракоти ёғилиб туришига қарамай, ихтиёрий оч юришнинг, яъни рўза давоми...

14:41 / 02.05.2019 4511