САХОВАТ ҚИЛИШ ВА БУЙРУҚҚА СОБИТЛИК
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Мана Рамазон ойи ҳам сизлар билан тезда видолашмоқда. Рамазоннинг кеча ва кундузлари орасида Аллоҳга қайтиб У билан ярашганингизни исбот қилдингиз. Буйруқларини лозим тутиб, вазифаларини бажардингиз. Қайтарилган ишлардан узоқ бўлиб улардан тўхталдингиз.    Азиз биродарлар, мана шу исботингизга хиёнат қилишдан эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда Рамазон ойида Аллоҳнинг буйруқларини лозим тутиб унинг йўлида юрувчи бу ой кетганида, ўз гуноҳларига яна иккинчи бор қайтиб Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг буйруқларидан узоқлашган ва исботига хиёнат қилган кишилардек бўлиб қоласизлар. Сизларнинг ҳеч бирингиз Рамазон ойини кузатиш вақтида ўзини Аллоҳ азза ва жалла йўлида юриб тавба қилаётганини исботловчи, ой кетганида ўзининг эски одатига иккинчи бор қайтувчи кишилар каби бўлмасин. Мана шу ўзимга ҳам сизларга ҳам эслатишим лозим бўлган муҳим нуқталардандир. Айтилдики, масжидлар намозни қоим қилувчилар билангина эмас балки қадр кечасини, баьзида қадр кечаси бўлиши мумкин бўлган кўплаб кечаларни қоим қилувчи кишиларнинг Аллоҳни улуғлашлари билан тўлиб-тошди.  Бу бўлиб ўтган аниқ ҳақиқатдир.  Лекин мен Рамазон ойининг кеча ва кунлари кетганидан кейин мана шу йўлни мустаҳкам тутиб жон-жаҳди билан матонат кўрсатаётганлар сони қанча эканини ўзим ва сизлардан сўрайман.  Мен кечаларни қоим қилганларни айтаётганим йўқ, балки жума ва жамоат намозларига қатнашаётганлар қанча, тақиқланган нарсалардан қайтиб, ҳаром молни ялашдан ўзларини четга олганлар қанча, ўтган қадр кечасини бедор ўтказганлар қанча, ўз ака-укалари билан шунчаки қўл бериб эмас, балки меҳрибонлик ва хайру саховат билан тўхтовсиз боғланаётганлар қанча? 

Агарда Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларида мустаҳкам туриб ўрталаридаги ҳуқуқларни бажаришга ва Аллоҳнинг бандаларига амалдаги ҳақларни беришни ўзларига лозим деб Аллоҳга ваьда берганларга ҳамда масжидларни тўлдириб қадр кечасини бедор ўтказганларга гувоҳлик бериб айтаманки, бу ишлар Аллоҳ субханаҳу ва таоло бизларни эҳтиром қиладиган буюк раҳматига сабаб бўлади. Мана шу марҳамат натижалари жуда ҳам кўпдир. Лекин мен биламан ва бу нарсада янглишаётган бўлишимни хохлайман, Аллоҳ раҳим қилган кишилардан бошқалар доимо хасисликдан азоб чекадилар.  Аллоҳ азза ва жалла буюрган ҳақиқий меҳрибонлик, майдонда кўринмай фақатгина камдан-кам ҳолларда учрайди.  Намозга, айниқса, бундай мавсумларда юзланиш осон ишдир. Бу мавсумлар бизларда ўтиб бораётган ва бир йилда бир марта келадиган мана шу нарса билан нафсларни бирлашиб ўзаро муносабатда бўлишини пайдо қилади.  Хулқ-атвор ёки Рамазон ҳолати бизни жамланиб намоз ўқишимиз, дуо ва илтижолар қилишимиз ҳамда овозларимизни ошкора этишимизга чорлайди. Биз дуо қиламиз, Аллоҳга ёлбориб илтижо қиламиз. Бу овозларимиз эса минораларда жаранглайди, ухлаётганларни уйғотади. Буларнинг бари мажозий интилишимиз бўлиб Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг раҳмати ва марҳаматини сўраш кўриниши эмаслигига далилдир. Азиз биродарлар, яна бир маротаба қайтариб айтаман: одамлар бир−бирларига ўзаро раҳим-шафқат кўрсатмасалар, Аллоҳ уларга раҳим қилмайди. Раҳим-шафқат ўлчови эса шунчаки кулимсираб кўришишгина эмас, балки хайру саховатдир.  Мен бу қарашни ўтган ҳафта гапирган эдим, яна қайтариб айтаман, агар кечагинда масжидларни тўлдириб тонг саҳаргача намоз ва ибодат қилиб келган бу одамлар ўз молларидаги Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққини айтилганидек бажарсалар, жамиятдан фақирлик йўқолиб хайру барака зиёда бўлади, бу шаҳардаги бандаларига Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг раҳмати нур соча бошлайди.  Азиз биродарлар, Аллоҳ таоло бизларга буюрган намозлар, бизларни чақирган ҳаж ва бизга буюрган рўза – буларнинг ҳаммаси одамларни бир-бирлари билан раҳим-шафқат қилишлари учун василадир. Буларнинг барчаси бой фақирни эҳтиром қилиши учун, кучли кучсизга ҳамдард бўлиши учун воситадир. Агар мана шу натижа амалга ошмаса, эҳтимол, бу ибодатларимизни номақбул эканига ҳамда Аллоҳ азза ва жалла наздида маъқул эмаслигига далил бўлиши мумкин.  Аллоҳ субханаҳу ва таоло тилла ва кумушларини беркитадиган, яьни молларининг закотини чиқармайдиган кишилардан огоҳлантирган. Одамларни огоҳлантириб намоз ва рўзадан юз бурганларга билдирмаган нарсани билдирди. Аллоҳнинг ушбу сўзини ўқимадингларми:  «Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер. Бир куни ўша(олтин-кумуш)ларни жаҳаннам ўтида қизитилади ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» дейилур». Тавба,34-35.  Мен айтганимдек, кимки эътибор қилиб молининг закотини берса, Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг баёноти огоҳлантирган бу билдириш мажбуриятидан чиқади. Фақирга бериши лозим бўлган катта бойлик ва миллионлаб лиралари сабабидан кўпчиликлари фақирликдан хавфсираб, буларни ҳаммасини молимдан беришим керакми?! Ундай бўлса ўзим фақир ва камбағал бўлиб қоламан-ку, деган ўйга боради. Аллоҳ азза ва жалла уларни ёлғон ваҳмини қайтариб шундай дейди: «Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизга ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи Зотдир». Бақара, 268.  (Шайтон бандаларни молингдан садақа қилсанг, фақир-камбағал бўлиб қоласан, деб қўрқитади. Ҳам кишиларни фаҳшга – ёмон гуноҳ ишларга, қизғанчиқликка, бахиллик ва молу дунёга ўч бўлишга буюради. Шайтоннинг гапига кирганлар фақирликдан қўрқиб, бахил бўлиб, Аллоҳнинг йўлида садақа қилмай юраверадилар. «Тафсир ҳилол»).  Аллоҳ таоло буни таъкидлаб яна айтади: «Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи Зотдир». Бақара, 261.  Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни қувватлаб шундай деган:   

ما نقصَ مالٌ مِنْ صدقةٍ «Садақа қилиш билан мол кам бўлмайди». 

Азизлар, кошки, Аллоҳ азза ва жалла томонидан молларида закот беришни фарз қилинганлар – улар бойликда ажралиб турадиган одамлардир – кошки, улар атрофида яшаётган фуқароларнинг эшикларини тақиллатсалар, кошки, қалбларидаги оғир аламлар кўриниши юзларида намоён бўлаётганларни топиш учун уларнинг уйларига кирсалар, кошки, кейин дилларида ухлаб ётган инсонийликларига қайтсалар, шояд, бу уларни уйғотса. Азизлар, Рамазоннинг қолган кунларидаги вақтларни билинглар. Бедор бўлган кечаларингиз ва қилган ибодатларингизга тож кийгазинглар. Мана шундай раҳим-шафқат воситаси билан уни якунланглар. Акс ҳолда билингларки, самара бермайдиган ибодат, гарчи бу дунёда адо этиш жиҳатидан маъқуллаган бўлса ҳам, Аллоҳнинг хузурида номақбул ишдир.  Бу ерда бизга ажойиб ҳикматни, балки Аллоҳ азза ва жалла раҳматининг кўринишларидан бир кўринишни намоён қилиб берадиган гўзал бир ишга эътиборингизни қаратдим.  Аммо бойларни фақирлар билан бўлган муносабати эса сизларга айтганимдек, бир-бирлари билан ўзаро боғланиш тўридир. Бунинг йўли Аллоҳ таоло буюрган йўлда сарф қилишдир. Бу тўр шунга олиб келадики, агар берувчи билан олувчи ўртасида бу нарса кенгайса, уларнинг ўртасида муҳаббат ва дўстлик алангаси пайдо бўлади. Лекин бу иш фақирлар ўртасида бўлса, нима бўлади. Улар орасида берадиганлари ҳам оладиганлари ҳам йўқ. Шу туфайли муҳаббат ва дўстлик тўрини ҳаракатда бўлиши улар ўртасида амалга ошмайди. Фақир яна бир бошқа фақирга совға беришга мукаллаф эмас. Шунинг учун бу ерда бериш учун қўл узаймайди, олиш учун бошқа қўл ҳам чўзилмайди. Лекин Аллоҳ раҳимли ва меҳрибон Зотдир. Бу эҳтиёжни тўлдирадиган бошқа ишни қонунлаштирди.  Фитр садақасини шариатга киргазди. Фитр садақаси бажаришга қодир бўлган ҳар бир кишининг зиммасига Аллоҳ вазифа қилган жуда оз миқдордаги бойликдир. Фитр садақасини адо эта олмайдиган одамни топа олмайсиз. Чунки фитр садақасининг қиймати икки кило таомдан иборат бўлиб, шу таомни ёки унинг қийматини камбағалларга берилади. Эҳтимол, бугун фитр садақасини бериб иккинчи куни ўзи бошқа одамдан олаётган кишини топишингиз мумкин. Аллоҳ субханаҳу ва таоло буни шариатга киритиб одамларга буюрди. Лекин бунинг ҳикмати фуқаролар жамоаси орасида ҳам мана шу бериш ва олиш тўрини ҳаракатга келиши бўлиб, тоинки улар ўртасида ҳам муҳаббат туйғулари жорий қилинсин.  Фитр садақаси ўзига етарли озуқага эга бўлган ва Аллоҳ таоло сарф қилишни таклиф этган нарсани беришга кучи етадиган кишиларга Ҳайит кечаси ва ўша куни беришни вожиб қилди.  Мен сизларга айтаётган бу маъно раҳим-шафқатнинг аҳамиятига эътиборимизни қаратади. Шунингдек, раҳим-шафқат ёлғон кулимсираш ёки совғасиз қуруқ қўл билан кўришиш эмаслигини баён қилади. Ўзаро раҳим-шафқат Аллоҳ азза ва жалла буюрган нарсани сарф қилиш билан бўлишини тушунтириб беради. 

Аллоҳ томонидан кўп бойлик билан эҳтиром қилинган кишиларга айтинглар. Уларни ҳеч бири бу бойликни босиб ётмасинлар. Хой одамлар, сизларга Аллоҳ берган бойликни савобли ишларга сарф қилинглар.  Агарда бу одамлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буйруғига жавоб берсалар, орамизда кенгайган фақирлик супурилиб йўқ бўлади. Агар фақирлик йўқолса, Аллоҳ таоло бизни қувват, саховат ва ёрдам билан эъзозлайди. Мана шу бериш эшигини беркитиб қўйманглар, унинг эшикларини Аллоҳ таоло буюрган мана шу йўл билан очинглар.  Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.    

Муҳаммад Саъд Рамазон ал-Бутий хутбаси. 18 сентябрь 2009 йил 28 Рамазон

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси. 12-июн 2015-йил. 

Мавзуга оид мақолалар
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ давоми...

21:05 / 08.02.2017 2909
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:06 / 23.04.2023 2263
embedhttpswww.youtube.comwatchvNUtIUoRu0i4featureyoutu.beembed

17:59 / 27.02.2018 2991
Сиз ноёбсиз Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида давоми...

11:47 / 01.05.2019 3834