Эҳсонинг муҳаббатга тўла бўлсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

“Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга қўяётганини ва унга яна бақлажон, бодринг ҳамда ўрик доналарини ҳам қўшаётганини кўрдим. У уйдан чиқишга шошиларди! Ҳайрон бўлиб ундан:

– Бу кимга? – деб сўрадим.

У менга:

– Қоровулга! Бувим мени шунга буюрдилар, – деди.

Мен қизимга:

– Бир неча ликопча келтир ва ҳар бир нарсани шунга сол, патнисни тартибга келтир, бир стакан сув, қошиқ ва пичоқ ҳам қўшиб қўй, – дедим.

У шундай қилиб чиқиб кетди. Қайтгач, мендан нима учун бундай қилдирганимни сўради. Мен унга:

– Қизалоғим, таом – бу молнинг садақасидир, тартиб эса – ҳис-туйғулар эҳсони. Биринчиси қоринни тўлдирса, иккинчиси қалбни тўлдиради. Яъни, аввалги ҳолатда олиб кетганингда қоровул овқатнинг қолган-қутганини менга келтиришди, деган хаёлга борарди. Иккинчи ҳолат эса унинг яқин дўст ёки азиз меҳмон эканини ҳис эттиради. Бу ерда молни бериш ва руҳни бериш орасида катта фарқ бор. Бу эса Аллоҳ олдида ва фақир инсон олдида буюк ишдир!

(Шундай экан, қилаётган эҳсонинг хорлик ва  пастлик эмас, муҳаббат ва карам билан тўла бўлсин!)

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Ҳилолнашр» нашриётматбааси томонидан чоп этилган «Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» туркумининг сўнгги давоми...

12:03 / 10.01.2017 4638
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниrdquo иншолар танловигаТошкент шаҳрида давоми...

03:00 / 19.01.2020 5398
Тақводор христиан Мэри АҚШнинг қоқ марказида ўсиб катта бўлган.  Маълум вақтгача Ислом дини ҳақида ҳеч давоми...

13:31 / 06.02.2017 11719
«Дунёда энг гўзал ким», деган саволга адиблар ва рассомлар «Бола кўтарган аёл», деб бир хилда жавоб берган ва давоми...

16:16 / 24.01.2017 7427