Шайх ҳазратлари билан замондош бўлганимдан бахтиёрман...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 (“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни” иншолар танловига)

Тошкент шаҳрида ўтган талабалик йилларим 8 йилча давом этди. 1-курсдан Чорсудаги китоб дўконларига қатнаб, “Ҳикматли дунё” аудиодискларини йиғдим, диққат билан эшитиб чиқардим. Биринчи бор видеодискларини олиб, тик оёқда автобусда кўзларимда ёш билан уйга келдим, дискларни томоша қилдим, устознинг нурли юзларини кўрдим... Ҳар бир янги китобнинг нашрдан чиқиши мен учун катта байрам бўлди... Ҳазратнинг маърузалари, дарслари ёзилган аудиоёзувларни юрган йўлимда тинглайдиган бўлдим...

Биз яшаётган оламда қиёматга қадар қанча инсон яшаб ўтади, ёлғиз Аллоҳга аён. Бу инсонлар орасида шундай буюк шахслар бўладики, уларни инсоният тарихидан “олиб ташлаб” бўлмайди! Аллоҳ таоло ундай бандаларини шунчалик аҳамиятли, улкан, буюк ишларга муваффақ қилганки...

Масалан, тарихда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи яшамаган, бўлмаган, дейиш мумкинми?! Ўйлаб кўриш, тасаввур қилишнинг имкони, иложи борми?!

Бунга мисоллар жуда кўп. Ўз соҳам бўлган тиббиётни олиб кўрсам, шифокорлар кўп, фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган  тиббиёт ходимлари минглаб, миллионлаб... Лекин, Ибн Сино бобомиз битта, ҳа, битта бўлган! Менга ўхшаш шифокордан битта ёки нечтасини яшамаган, йўқ бўлган, деб тасаввур қилинса осон, ўрнига бошқа шифокор бор, нима ўзгаради? Аммо Ибн Сино бўлмаганидами...

Ана гап қаёқда? Аллоҳ у зотни дунёга келтириб, бу илмларни ақлига жо айламаса, бу кашфиётлар илҳомини кўнглига солмаса, дунё медицинаси ривожланишдан минг йиллар орқага қолиб кетган бўлардику, валлоҳи аълам!..

Ҳар соҳада шундай... Нима демоқчи эканим маълум бўлиб қолди. Камтарона ҳаётимни Шайх Ҳазратларисиз, ўзим ва бошқаларнинг азиз устозисиз, у кишининг асарларисиз тасаввур қилиб кўриш жуда ҳам мушкул!

 Эй Меҳрибон Эгам, яхшиямки, шундайин олим бандаларинг бор, бўлган, яшаган, ижод қилган ва бизларга, келажакка буюк илмий мерослар қолдирган! Бу мерослар йўлчи юлдуз каби йўлимизни ёритади, ҳаётимизни нурафшон қилади...

Ҳазратнинг асарлари, бой илмий мерослари ҳам мана шундай йўлчи юлдуз каби йўлимни ёритди... Ҳаётимни нурга тўлдирди...

  Эсимни таниганимдан буён уйимизда албатта устознинг китоблари бўлган – “Тафсири Ҳилол”, “Иймон”, “Шоядки тақводор бўлсак”...   Дадам энам раҳматлига ҳар куни у китоблардан ўқиб берар, 90 ёшдан ортиқ яшаган кекса энам эса эшитиб, йиғлаб ўтирар эдилар... Мактаб даврим ‒ ўқувчилик йилларимнинг охири ҳазратнинг юртимизга келган пайтларига тўғри келган. “Зикр аҳлидан сўранг” китобчаларини икки-учтадан қилиб олиб ўқиб, тўплаганман...

Тошкент шаҳрида ўтган талабалик йилларим 8 йилча давом этди. 1-курсдан Чорсудаги китоб дўконларига қатнаб, “Ҳикматли дунё” аудиодискларини йиғдим, диққат билан эшитиб чиқардим. Биринчи бор видеодискларини олиб, тик оёқда автобусда кўзларимда ёш билан уйга келдим, дискларни томша қилдим, устознинг нурли юзларини кўрдим... Ҳар бир янги китобнинг нашрдан чиқиши мен учун катта байрам бўлди... Овозли ёзувларни юрган йўлимда тинглайдиган бўлдим...

 Бир қишлоқнинг кичик бир поликлиникасида оддий врачман... Кўп нарсаларни ўйлайман, хаёл сураман... Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни, яъни аҳамияти қай даражадалигини янада яхшироқ ҳис қилиш, ўз навбатида уларнинг қадр-қимматини янада яхшироқ англаш учун хаёл сурдим! Ҳазратнинг асарлари шахсан мен учун қандайин муҳимлигини билиш учун бу асарларсиз ҳаётим қандай бўлар эди, деб ўйландим... Минглаб китоб ва журналлар жой олган кутубхонамдаги энг қадрли китобларсиз қолган жавон шунчаки бўшаб қолмади! Мен довдираб, гангиб қолдим – бу дунёга нега келдим, нима учун яшаяпман ўзи!?

Ўз она тилимда осон ва тушунарли қилиб ёзилган асарлар... Аллоҳга шукр, ҳавас қиларли ҳаётим бор, бебаҳо китобларим бор... Шунинг учун шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларини ҳаётимда тутган ўрни беқиёс, беназир...

Улуғбек   Йўлдошев

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Оилада қиз туғилди. Ўзбек оилаларида қиз боланинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давоми...

11:39 / 25.11.2016 3922
Албатта, тавба солиҳлар йўлининг бошланишидир. Ютуқ аҳлининг сармоясидир. Муридларнинг аввалги қадамидир. давоми...

11:37 / 01.12.2016 3469
Қуръон мусобақасини томоша қилиш одоблари ҳақида    Аллоҳ таолога минг шукрлар бўлсинки, юртимизда жуда давоми...

15:11 / 10.04.2018 4305