Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарзанд тарбия қилишда таълим олишни истайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу жуда ҳам осон... У зот алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганинг... Ҳар бир ота-она у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан кўплаб энг тўғри ва энг осон таълим-тарбия усулларни батаҳқиқ топади.


Хоҳ ўғил,  хоҳ қиз фарзанд тарбия қилаётган ота-она учун  тавсиялар:


Ўғлингизни спортга беринг.

"Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқдир".

Фахри Коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзлари сузишни,  камондан ўқ отишни,  кураш тушишни билардилар.

Гўзал исмлар  билан чақиринг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам 10-11 ёшли Анас ибн Моликни эркалаб чақирар эдилар.

 Болаларингизни мақтаб туринг.

Жаъфар Содиқ Ҳабашистондан қайтганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарата: "Яратилишда ҳам,  хулқда ҳам менга энг ўхшаш инсон  Жаъфардир",  деб мақтаган эдилар.  Бу мақтовдан Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу хурсанд бўлган эдилар.

Муҳаббатингизни изҳор қилиб туринг.

Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу  анҳуга қараб: "Ўша инсонни Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўради,  у ҳам Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўради",  дедилар.

 Уларнинг ақлларига кўра истишора қилинг.

 Кучлари етадиган даражадаги ҳар хил вазифаларга масъул қилиб қўйинг.

Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. Қўй сўйишни буюрдилар. Бир саҳобий қўйни сўйишини,  бошқаси терисини  шилишини, учинчиси эса пиширишини айтади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўтин теришларини айтдилар. Саҳобалар ҳижолат  бўлиб қолдилар. Шунди Фахри коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлардан ажралиб тургим келмайди, Аллоҳ азза ва жалла бандасини  ўз саҳобаларидан ажралиб туришини хуш кўрмайди",  дедилар.

Китобга қизиқтиринг.

Бир куни масжидда саҳобалар билан ўтирган вақтимизда,  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "Албатта,  бир яшил дарахт бор,  у мусулмоннинг баракоти каби баракотлидир. Унинг барги тўкилмайди. Ҳар вақт Роббисининг изни ила мева беради. Менга унинг нималигини айтинг-чи?"  деб сўрадилар. Кичик Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу топишмоқ жавобини топиб бўлганди.

Болаларингиз билан ўйнаб туринг.

Tанбеҳларни камайтиринг.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  хизматларига 10 ёшидан эътиборан камарбаста бўлган Анас ибн Малик розияллоҳу анҳу ҳикоя қиладилар:  "У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. Менга ҳеч қачон: "Нега бундай қилдинг? Нега бундай қилмадинг?"   демаганлар".

 Сабрли бўлинг ва асло ҳеч нарсадан шикоят қилманг.

Шунда бола эътиборини кичик маиший нарсаларга эмас, балки буюк ғоя ва фикрларга қаратади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нонни сирка билан ер: "Сирка қандай ҳам яхши хўрак",  дер  эдилар.


Ҳар бир ота-она фарзанди учун энг биринчи муаллим ва муаллимадир.  Шундай экан, Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратини ўрганишда сизу биз учун гўзал ўрнак бор, ўрганганларимиз ва ўргатганларимизда эса  энг чиройли саодат, манфаат бор. Шуни асло унутманг!


Нозима Валиева


Манба
Мавзуга оид мақолалар
                                  4  О, сўз очмоқ оғир, ҳаёт имтиҳон, Шайх олис юртларда юрди бир замон.   Бироқ давоми...

09:21 / 09.02.2017 4020
Муфассир Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳнинг шундай сўзлари ворид бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга давоми...

21:00 / 19.09.2019 2268
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор Сизку юракларда илк зиё ёққан.  Олимми, шоирми ва ё санъаткор, Илк бор давоми...

11:52 / 12.10.2017 12640
....Ҳар бири фалакда сузиб юрар,Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун бошимиз узра коинотда бизни ҳайратда давоми...

21:39 / 19.03.2023 3717