Саййида Омина Саъид шундай дейди:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Бахт Аллоҳ таоло тарафидан бериладиган совға бўлиб, уни хоҳлаганига тортиқ қилади ва хоҳлаганидан тортиб олади. Агар бахт ясаладиган нарса бўлганида, ер юзида бирорта бахтсиз инсон қолмаган бўлар эди. Бу ҳаётда агар инсонга умрининг ярмида бахтга эришиш кафолати берилганда эди, аввалги ярмини қурбон қилиб юборишга тайёр бўлар эди. Агар бахт унсури ер шарининг нариги бурчагида бўлса, унга эришишни мақсад қилиб сафарга чиқишдан ўзимизни тўхтата олмас эдик. Бунинг учун олов ва тиканлар устидан ўтиб боришга ҳам тайёр бўлар эдик.

Ҳаётнинг барча қиррасидаги бахт каби, уйдаги бахт ҳам маънавий мартаба бўлиб, уни илоҳий танлов яратади. Лекин бизнинг қўлимиздан унга олиб борадиган йўлни қуриш ва ўзимизни унга муносиб бўлган муҳитга солиш келади. Шубҳасиз, бахт ҳар қандай уйга камида бир бор бўлса ҳам ташриф буюради. Агар ўзига муносиб муҳитни топса, у ерда қолади. Агар бунинг зиддига дуч келса, у ердан кетади. Ҳикматли киши бу фурсатни ғанимат билади ва бахтиёр уйни яратиш йўлида асосий сабабларни тўлиқ тайёрлаб қўяди..."


"Бахт улашинг" китобидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Хўжағат малинадан тайёрланадиган консервалар Ўзбекистонда хўжағат бутаси дастлаб давоми...

13:13 / 29.11.2016 6547
Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу давоми...

11:48 / 24.01.2019 4267
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бизларни Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

13:20 / 28.01.2017 5073
Бу саволга жавоб излашимиз учун биз яшайдиган сайёра бўлмиш Ер ҳақидаги баъзи маълумотларни эсга олишимиз давоми...

21:00 / 18.08.2019 2847