Қаноатли бўл – беҳожат бўласан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл – беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил – роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан – динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк қилса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади.Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

 Эй, Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй, Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй, дунё! Сенга хирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх ҳазратлари, мени болалар уйидагилар, тўғрироғи, беникоҳ туғилганларнинг тақдири давоми...

14:15 / 29.11.2016 5221
embedhttpswww.youtube.comwatchvO8eybsz0eSsembed

16:36 / 24.06.2017 21215
Нурдан яратди фаришталарни, Мўминларга атади гўзал жаннатни, Азон садосидан мамнундир давоми...

15:29 / 25.01.2017 5035
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш давоми...

10:42 / 07.03.2017 7113