«Душманлари билан битим тузганлар устидан саййидимиз Расулуллоҳга шикоят»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=c1sdt_T03YU&feature=youtu.be[/embed]

 

ДУШМАНЛАРИ БИЛАН БИТИМ ТУЗГАНЛАР УСТИДАН САЙЙИДИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲГА ШИКОЯТ

Менинг Сенга замонларни тешиб ўтиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг икки қулоқларига бориб етувчи ҳайқириқлар билан  юзланишимгина қолди, холос. Мен Унга ҳалқумимдан чиқадиган овоз билан  эмас, балки қалбимнинг туб-тубларидан чиқувчи инграган аламли ҳайқириқлар билан юзланаман. Мен бу сўзларни ўзим ва сизларнинг номингиздан айтаман. Эй менинг хожам Расулуллоҳ! Сизнинг чақириғингизга ижобат қилган умматларингиз орасида дин ишларини идора қилаётган одамлар ҳамда мусулмонлар масалаларини бошқараётган кишилар сизга юзланганларидан кейин яна юз ўгириб кетдилар. Сиз билан битим тузганларидан сўнг қўлларини сиздан тортиб олдилар. Улар сиздан юз ўгирганларидан кейин сизнинг душманларингизга юзландилар. Улар сизни ўлдириш учун режа тузган ғанимларингизнинг набираларига боғландилар. Улар сизни ўлдириш учун таомингизни заҳарлаган ва сизга тақдим этган анави душманларингизнинг болаларига дўстлик битими билан юзландилар. Бу ишларни кўзим билан кўриб, қалбим аламдан азоб чекмоқда, эй Аллоҳнинг Расули! Бўлаётган мазкур ишлар менинг ақлимга сиғмайди. Бу ишларни Ислом лаззатини тотган мусулмон кишилар, шубҳа йўқки, иймон лаззатини тотган мўминлар ва сизни бизлар таниганимиздек таниган одамлар қилмоқдалар. Уларнинг ҳолига нима бўлди, эй Аллоҳнинг Расули?! Улар сизнинг ҳидоятингиздан юз ўгириб, дўстлашиш, бўйсуниш ва хизмат қилиш билан Аллоҳ душманларининг набираларига ва сизнинг душманларингиз набираларига юзланмоқдалар. Эй саййидим Расулуллоҳ, мен сизга улар устидан шикоят қилмоқдаман, уларнинг шу ишларидан шикоят қиламан. Мен сиздан уларнинг ҳаққига дуои бад қилишингизни истамайман. Сиз лаънатловчи ва нафрат қилувчи бўлиб келмагансиз. Лекин мен сиздан уларга чиройли дуо қилишингизни сўрайман. Эй саййидим, эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга дуо қилинг. Мен ҳозир дўстларимга эслатган нарсадан шуни биламанки, албатта, Аллоҳ таоло бизларнинг нима қилаётганимизни ва нима деяётганимизни сизга етказади. Аллоҳ азза ва жалладан уларни ҳидоят қилишини, тўғри йўлга қайтаришини ўтиниб сўранг. Ўзларига келиб, қўлларини душманларингиздан ва динингиз душманларидан тортишларини тиланг. Қалблари, кейин қўллари фақат сизга юзланишини ҳамда фурсат кетиб қолишидан олдин битимларини янгилаб олишларини ёлвориб сўранг, эй Аллоҳнинг Расули.

Имом Бутийнинг ушбу суҳбатларидан

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

20.12.2017

Мавзуга оид мақолалар
Бизларни Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратган ва Ўзининг мукаммал дини Ислом давоми...

06:10 / 15.12.2016 3293
  Мунчоқ                                                                                 Набавий ҳадиси шарифлар давоми...

07:11 / 27.02.2017 7897
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ давоми...

21:05 / 08.02.2017 3010
Саҳобиялар ҳаёти Тарихда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байтларига ўзгача ихлос ва ўзгача давоми...

21:00 / 06.11.2019 6150