Яхшиликлар балони қайтаради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти:


"Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.

Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадингми?» деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз.


Унутмаган экан.  Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!

Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!"


Фейсбук саҳифаларидан олинди

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги давоми...

17:30 / 17.06.2017 4210
Энди таяммумни қандоқ қилишни ўрганайлик. У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан кейин юзга масҳ давоми...

18:35 / 10.11.2016 29628
Абу Ҳурайра «Фақиҳ киши шайтон учун мингта ибодатлидан кучлироқдир»,  деган эканлар.  Чунки олим шайтон давоми...

16:37 / 27.02.2017 5963
1қисм 1969 йили «Макияж қирол»ларидан бири ҳайвонот боғида дўсти билан сайр қилиб юрарди. Унинг дўсти давоми...

05:49 / 29.11.2016 5615