Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чақалоққа айтиладиган азоннинг ҳикмати, тартиби, йўл-йўриқлари ҳақида маълумот берсангиз.

Янги туғилган гўдак фарзанднинг ўнг қулоғига намозда айтиладиган азонни, чап қулоғига намозда айтиладиган такбирни айтиш шариатда бор,бу нарса – ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи. Бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қилганлар.

Улуғ мухаддисларимиз ривоят қиладиларки саҳобаи киромлар айтадилар: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотиманинг ўғли Ҳасаннинг қулоғига намозга айтиладиган азонни айтаётганларини кўрдик, эшитдик». Бу ишда, яъни янги туғилган гўдак фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтишда улуғ бир ҳикмат бор, буюк бир рамз бор. У ҳам бўлса бу бола энди туғилди, ҳали унинг қулоғига турли овозлар киргани йўқ. Биринчи қулоғига кирадиган овоз Аллоҳ Акбар бўлсин, шаҳодат калималари бўлсин, илоҳий мадҳия бўлсин, токи бу фарзанд умри давомида фақат яхши сўзларни, гўзал овозларни, илоҳий маъноларни эшитиб юрсин деган умиддир. Ана шу маънода шариатимизда янги туғилган фарзандларга азон ва такбир айттириш жорий қилинган. Буни жуда бир қаттиқ шарт шароити йўқ. Шу азон, такбир айтишни биладиган, иложи бўлса ибодатли, дуогўй бир инсон азон ва такбирни айтиб қўйса бўлди. Осон ва содда бир ҳолатда юзага келади, иншааллоҳ яхшиликка хайр, баракага сабаб бўлади.

Мавзуга оид мақолалар

19:54 / 11.12.2016 5519
  Ҳеч шак ва шубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим давоми...

10:49 / 02.03.2017 5308
Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади «У отасининг «Улар «Солиҳлик Аллоҳдан, одоб оталардан», дейишар давоми...

09:03 / 30.10.2016 6581
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи. У биз учун то қиёматгача дастурул амал. Бунга иймон келтирганмиз. давоми...

21:00 / 31.08.2023 2526