Қуръон сабабли Исломни қабул қилдим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Менинг исмим Саид, 34 ёшдаман. Швецияда яшайман. Ўтган йили шаҳодат калимасини келтирдим ва Ислом динини қабул қилдим. Исломга киришимдан олдин умуман динга қизиқишим йўқ эди. Мен католик бўлганман. Лекин ўз диним ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Мен ўзимнинг ғарбга оид ҳаётим билан яшаганман. Ўзимни атеист ҳисоблардим. Ҳаммаси 2011 йил кузда fасеbооkда мусулмонлар билан танишишимдан бошланди. Кўпгина ғарбликлар каби Ислом дини ҳақида, деярли, тушунчам йўқ эди. Мусулмон дўстларимдан ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб ола бошладим. Энг қизиғи, уларнинг ҳар бирининг жавоби бир хил эди. Улар ўта тақводор мусулмон бўлмасалар-да, лекин динидан хабари бор эди. Бераётган саволларимга Қуръоннинг қаеридан жавоб олишимни ҳам айтар эдилар. Бу эса ўз навбатида мени тамоман лол қолдирган эди. Қуръон қироатини эшитганимда эса уни тушунмасам-да, ром бўлиб қолдим. Буни сўз билан ифодалаб беролмайман. Айрим Қуръон ўқувчиларни қироат вақтида йиғлашлари ҳақида эшитиб, жуда таъсирландим. Бир кеча эса масжидни ва Қуръон қироатини туш кўрдим. Араб тилида бўлса-да, тушунгандек эдим. Шундан сўнг Ислом динини тўлиқ ўргана бошладим. Энг аввал чўчқа гўштини ейишдан воз кечдим. Чунки ўрганганларим ичида энг қоралангани шу эди. 2012 йилнинг мартида эса Қуръоннинг швед тилидаги маъно таржималарини ўқишни бошладим. Бу менинг ҳаётимни буткул ўзгаришига олиб келди. Қуръонни ўқир эканман, ҳар бир саволимга жавоб топар эдим. Ўқиш давомида менда саволлар туғиларди, мана бу нарсага Аллоҳнинг ҳукми қандай экан, каби. Кейинги саҳифани очиб эса шу саволимга жавобни ўқир эдим. Худди Аллоҳ субҳанаҳува таоло атайлаб шу саволларни менинг миямда пайдо қилаётгандек ва шу йўсинда ҳақ йўлдан бошлаётгандек эди. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасига ҳидоят беришини ўқиган эдим. Шунинг учун йиғидан ўзимни тутиб тура олмасдим. Шу аснода дунёқарашим ва баъзи нарсаларга бўлган муносабатим тубдан ўзгарди. Дўстим масжидга бориб, у ерда имом ва бошқа мусулмонлар билан гаплашишимни айтди. Жума куни масжидга бордим ва намоздан сўнг имом билан гаплашдим. Ҳаётимда бўлаётган ўзгаришлардан имом ва бизни эшитиб турганлар жуда хурсанд бўлишди. Мени шундай илиқлик билан кутиб олишдики, ўзимни худди ака-укаларим орасидагидек ҳис қилдим. Шаҳодат калимасини айтиб, мусулмонликни қабул қилишга жазм этдим. Тўғриси, қалбан анча олдин мусулмон бўлиб бўлган эдим. Ҳар доим саловатлар айтиб юрардим, ёмон одатларимдан воз кечган эдим. Шундай қилиб, 2 июль куни «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу»ни айтдим. Исломни қабул қилганимдан бери, субҳаналлоҳ, ҳаётим фақат яхши тарафга ўзгарди. Аллоҳнинг менга берган ҳамма неъматлари учун шукрлар айтаман. Шу йилнинг февралида марокколик муслима аёлга уйландим. Энди эса биргаликда исломий оила қуришдан умидворман, иншааллоҳ.

Рус тилидан Гўзал таржимаси

 
 
 
 
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик 21 ёшли Сардорбек Сайфутдинов V БутунУкраина Қорилар мусобақасида ғолиб бўлди. Украина давоми...

20:47 / 09.01.2017 2754
Савол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда қандай кўриш мумкин Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

20:42 / 20.01.2017 7942
КИМ АЙБДОР Учинчи мактуб Сохта билимдонлардан эҳтиёт бўлинг.  Улар билимсизлардан кўра давоми...

09:29 / 24.03.2017 3612
    1 февраль куни Москвада  «IRADA»  диний  либослар бренди  «CONFESSION FASHION DAY»  номли кенг кўламли тадбирни давоми...

12:37 / 01.02.2017 9771