Меҳмонмиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МЕҲМОНМИЗ

Карвонсарой янглиғ бу давру дунё,

Уч кун қолиб, сўнгра кетар меҳмонмиз.

Қўлингдан келса гар, савоблар ишла,

Ҳар лаҳза ғанимат, кўчар меҳмонмиз.

Сабру қаноатда дарвешлардек бўл,

Кибру ҳаволарда айлама парвоз.

Тилингда бол тут-у, қўлларингда гул,

Шояд, муродига етар меҳмонмиз.

Эзгулик йўлида изласам чора,

Эй ғаним, кўксимни айлама пора.

Оқни қора дебон, қорани оқ деб,

Дам урма, жавобин берар меҳмонмиз.

Ғафлат уйқусидан кўзларингни оч,

Фужур саҳросида кезинма сарсон.

Ҳасад оловидан қалбингни қутқар,

Фано водийсини қучар меҳмонмиз.

Қўрқув билмай кулиб, гуноҳлар ишлаб,

Минг дилни минг бир фисқ ўтига ташлаб.

Кимга озор бериб, кўнглини ғашлаб,

Охир йиғлаб Сирот кечар меҳмонмиз.

Қандай яшамоқни қушлардан ўрган,

Самоларда сано айтар: «Меҳмонмиз!»

Нафс учун бунчалар жидду жаҳд этма,

Гул гулга, ўт ўтга етар, меҳмонмиз.

Унутма, нур нурга қовушар, албат,

Қаро зулматлардан туғилар бир тонг.

Бугунми-эртами, ҳеч кимса билмас,

Абад манзилига кетар меҳмонмиз.

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

     
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 100гр қаймоқ, 200гр творог, 50гр эритилган шоколад, 1 дона банан, 1 дона давоми...

07:07 / 20.11.2016 3981
БЎҲТОН   Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан давоми...

21:42 / 20.03.2017 4914
Саудиянинг Ҳаж ишлари бўйича Вазирлиги, ҳаж амалини бажаришга келган зиёратчи аёлларнинг хизматига тарихда давоми...

12:14 / 13.02.2017 5669
Бўялган полларни ювиш учун сувга 12 ош қошиқ нашатир спиртини қўшиш керак. Ошхона кафелларидаги ёғли давоми...

10:22 / 23.02.2017 12139