Машҳурлар эътирофи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БЕФОЙДА НАДОМАТ Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун  қанчалик бузуқлик тимсолига айланган бўлса, Брижит Бордо ҳам Европа учун шундай мақомда эди. У ўзининг шоу-бизнесдаги йигирма бир йиллик фаолияти давомида қирқ саккизта фильмда суратга тушган, саксонта қўшиқ куйлаган, турли мусиқавий томошаларда қатнашган. Энди франциялик ўша машҳур актрисанинг надоматга тўла дил сўзларига қулоқ солинг: «Бугунги кунда ўзим суратга тушган эски  фильмлардан бирортасини кўриб қолгудай бўлсам, аламимдан инграб юбораман ва зудлик билан телевизорни ўчираман. Қанчалар тубанликка кетган, қанчалар расво бўлган эканман-а!» Брижит Бордо сўзларини яна шундай давом эттиради: «Никоҳ – инсон бахт-саодатининг  энг олий чўққиси экан. Ҳар гал бирор аёлни эри ва болалари билан кўрганимда ўзимга:«Нега мен бу марҳаматдан бенасибман?» деб савол бераман. Мусулмон мамлакатларига сафар қилганимда уларнинг аёлларига ҳайратланиб боқаман: бир қарашда ҳаммаси «ўранган» ва «эрки ўзида эмас», аммо кейинчалик уларнинг ҳақиқатан ҳар биримиз фақат орзу қила олган аёл бахтига тўлиқ эришганини кўрамиз. Аслида ҳам шундай – эрлари уларнинг атрофида айланиб-ўргилади, улар ҳурмат ва самимият оғушига ғарқ бўлишган, шоҳона дўконлар олдида табассум билан уймалашишади. Уларнинг шарқликларга хос чиройли болалари савдо залларида чопқиллаб юришибди. Эрлари эса бир четда «Тиффани», «Шопард» каби дўконларнинг моли солинган халталарни кўтариб туришибди ва доимий табассум билан хотинларини «ҳабиби» деб чақиришади. Бу уларнинг тилида «азизим , севгилим» деган маъноларни билдирар экан. Ана шунда қалбимни аламли бир таассуф  тирнаб-яралаб ўтади. «Менга ҳеч ким, ҳеч қачон уларга қилинаётган ҳурмат-эҳтиромнинг ярмини ҳам кўрсатган эмас», деб ўйлайман. Ҳаммасини қайтадан бошлашни, шу ерга кўчиб келиб, севимли эримнинг ҳимоясида бўлишни, унга ширин-ширин фарзандлар туғиб беришни орзу қиламан. Аммо энди кеч, бахтимни аллақачон бой берганман... Мен шўрлик фақат қорни очгандагина эгасини эслаб қўядиган мушук ва ит билан яшашга маҳкумман...». Актрисанинг ҳасрат тўла сўзларини бекорга келтирмадик: шояд бу надоматли эътироф бугунги кунимизда шоу-бизнес ва мода салтанатининг ялтироқ жозибасига маҳлиё бўлиб, ёшлиги ва қисматини ўзгаларнинг кўнгилхушлиги йўлида совуришга интилаётган айрим хонимчаларга ибрат бўлармикин, уларни қалтис йўлларидан қайтарармикин, деб умид қилдик.

Русчадан Аҳмад Муҳаммад таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
Кўпинча аёлларимиз орасида уй юмушлари, болалар тарбияси билан машғул бўлиб, ибодатга вақт камлиги ёки давоми...

14:45 / 29.11.2016 6111
  Баъзан аёл киши турмуш ўртоғи уни илгаригидек севмаслигини ёхуд ўрталаридаги масофа анча узоқлашиб, давоми...

11:58 / 18.08.2018 5532
Самодан ерга инди мингминглаб малак, Иноят истаб ҳар мўмин кўзида ёш. Ажиб тун раҳматига тўлди ерфалак, Дуо давоми...

19:09 / 30.11.2016 3416
Нима учун Расулуллоҳ алайҳиссаломни севаман 1. У зот алайҳиссалом Роббимнинг суюклиси. Аллоҳ таоло учун давоми...

10:09 / 14.12.2017 3349