Ғазабни жиловлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳеч бир киши мукаммал эмас. Ҳаммамизнинг ҳам ўзимизга яраша кам-кўстимиз бор, ҳаммамиз ҳам хатоларга йўл қўямиз. Шундай вазиятлар бўладики, жаҳлимиз чикади, айрим ҳолларда эса ҳис-ҳаяжонга ўта берилиб кетиб, кейин аттанг қиламиз. Мусулмонлар турмушларининг ҳар бир жавҳаларида Қуръон ва ҳадисга мурожаат қилишган, шу жумладан ғазабга оид масалаларда ҳам. Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарада ноўрин ғазаб қаттиқ қораланиб, уни ютиш тарғиб қилинган.

  • Аллоҳ таоло Шуро сурасида:

«Катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиган ва ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар учундир», деган (37-оят).

  • Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Курашда йиқитган паҳлавон эмас, ҳақиқий паҳлавон – ғазаб пайтида ўзини тутиб олгандир», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар.
  • Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Аллоҳнинг даргоҳида ажри энг катта журъа ­Аллоҳнинг розилиги учун ғазабни ютишдир».

Шарҳ: «Журъа» – ҳовучлаб ичиладиган нарса.

  • Сулаймон ибн Сураддан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши сўкишиб қолди. Бирининг юзи ғазабдан қизариб кетди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб туриб:

«Мен, агар у айтса, ундан бу нарса кетадиган калимани биламан. Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм», дедилар….

  • Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетади, бўлмаса, ёнбошласин», дедилар».

  • Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таълим беринглар, осонлаштиринглар. Таълим беринглар, осонлаштиринглар», деб уч марта ва: «Ғазабланганингда сукут сақла», деб икки марта айтдилар».

  • Атийя Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилгандир. Олов сув билан ўчирилади. Кимнинг ғазаби келса, таҳорат қилиб олсин», дедилар».

  • Абу Довуд ривоят қилганлар.

«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг. Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлар. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир» (Оли Имрон сураси, 133-134 оятлар).

  • Саҳл ибн Муъоздан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўла туриб, ичига ютса, Аллоҳ қиёмат куни халойиқнинг олдида уни чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:53 / 01.05.2023 2097
Оиламизда фақат уч ўғил бўлганмиз. Мен уларнинг кенжаси эдим. Менинг қиз бола опасингилларим бўлмаган. 5 давоми...

22:42 / 13.07.2023 1686
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

12:38 / 01.11.2016 4969
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан давоми...

12:08 / 12.10.2016 3140