Бир куни тушимда......
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик. Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эдилар.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан  банд эдилар.

Ниҳоят, биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор-йўғи биттагина фаришта, деярли, ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди. Мен билан келган фаришта айтди: – Бу – Шукр бўлими. – Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен. Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди: – Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади. – Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак? – сўрадим мен. – Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса, кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган давоми...

06:53 / 28.03.2020 8194
gallery ids5684,5685,5686,5687,5688,5689,5690,5691,5553,5555,5556,5551,5552 Ҳозиргина хабар қилинишича, кечагина Жанубий Кореяда очилган, давоми...

12:57 / 23.10.2018 6969
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони каримда неча марта зикр қилинган       давоми...

12:58 / 21.11.2017 3658
Вақтни муҳофаза қилишда ёрдам берадиган сабаблар Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли давоми...

21:00 / 24.11.2019 3018