Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган тадбир ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="27440,27441,27442"]

Учрашув

Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган тадбир ўтказилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида Ражаб ойининг кириб келгани ва шу билан бир қаторда бутун Ислом дунёсига машҳур бўлган ўзбекистонлик шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Йиғилиш жорий йилнинг 29 март куни Москванинг  МРО «Рисолат» қошидаги «Ихлос» мусулмон ўқитувчилар марказида уюштирилди. Унда серқуёш Ўзбекистондан келган меҳмонлар, пойтахт меҳмонлари, марказда таълим олувчи талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

 Тадбир муқаддас Қуръон қироати билан бошланди. Уни асли ўзбекистонлик бўлган 9-синф ўқувчиси Абдували Жалолов ўқиб берди.

Сўнг сўз навбати «Ихлос» маркази раҳбари Анас ҳазратларига берилди. Анас ҳазратлари шайх Ҳазратлари ҳақларидаги ёрқин хотиралари билан ўртоқлашди. У киши барчани кириб келган Ражаб ойи билан қутлаб, бу ойнинг Ислом тарихи ва мусулмонлар ҳаётида тутган муҳим аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида муборак Ражаб ойига бағишланган шеърлар ўқилди, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан саҳна кўринишлари қўйилди, шунингдек, нашидлар ижро этилди.

Болалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир мусулмонга ўрнак бўлиши лозим бўлган ҳаёт йўллари,  фазилатлари ҳамда аҳлоқий сифатлари ҳақида гапириб бердилар.

Тадбир чоғида шайх  Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари Ризқулбек Каримбеков ҳам сўзга чиқиб, ўқувчиларни илм олишга чорлади, бу йўлда ўзларига муҳтарам Шайх Ҳазратларини ўрнак қилиб олишларини таъкидлади.

Йиғилиш доирасида шайх  Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва фаолиятларидан тасвирли ёзувлар қўйилди. Шайх Ҳазратларининг  шогирдлари ҳамда мактаб раҳбари у кишини  илиқ хотиралар билан ёд этдилар.

Мусулмон ўқитувчилар марказининг талабалари, Шайх Ҳазратларининг ватандошлари ака-ука Хуррамовлар Ҳазрат томонидан таржима қилинган ҳадисларни ўзбек тилида айтиб, Ватан ҳақидаги шеърлар билан йиғилганларни хушнуд этишди.

Абдурраҳмон Хуррамов она тилида Ҳазратимиз ҳақларида шеърлар  ўқиркан, кўзига ёш олди. Унинг орзуси  шайх  Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ каби Аллоҳнинг солиҳ бандаси бўлиш ва шу билан бирга у кишининг даражаларига етмоқлик эканини ўртоқлашди.

Тадбир якунида Шайх Ҳазратларининг Аллоҳдан барча мусулмонларни мағфират қилинишини, бутун дунёда тинчлик ҳукм суришини сўраб Ўзбекистон тупроғида қилган дуоларининг тасвирли тасмаси намойиш этилди.

Меҳмонга келганларни Шайх Ҳазратларининг қизлари Одинахон Муҳаммад Юсуф кутилмаган совға билан ҳайратга солдилар. Совға тариқасида  ўзбек ўқувчи болаларининг Шайх Ҳазратлари даврасида қилган чиқишларининг бугун тарихга айланган тасвирли ролигини тақдим этдилар.

Сўнг чиройли дуо билан ҳадялар улашдилар.

Шундан кейин йиғилиш меҳмонлари ҳамда қатнашчилари  ўзбек миллий таомлари тортилган дастурхонга таклиф қилиндилар.

Шайх Ҳазратларининг ёрқин хотираларига тўла бу гўзал тадбир иштирокчиларни янада жипслаштирди.

Аллоҳ таолодан фазилатли  шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг яхши амаллари ва меҳнатларининг ажрлари беҳисоб берилишини сўраб қоламиз.

Илоҳо, оламлар Робби бутун дунё мусулмонларини баракали илм ҳамда солиҳ амаллар билан сийласин!

Омин.

Muslimaat.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
ЗАКОТНИНГ ФАРЗЛИГИ ВА ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА Аллоҳ таоло «Ва намозни қоим қилинглар ва закотни беринглар ва давоми...

14:39 / 08.10.2016 3888
embedhttpswww.youtube.comwatchv3qP53D4WrjIembed

13:11 / 27.08.2016 6054
Онам эрта қарибди. Ҳа... жудаям эрта. Яқиндагина сочлари қопқора эдику Наҳот сезмаган бўлсам... Одамнинг сочи давоми...

21:00 / 03.09.2019 3585