Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="10926,10927,10925,10929,10930,10931,10932,10933,10934,10935,10936,10937,10938,10939,10940,10941,10942,10943"]

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ҳижрий 1437 йил 11 муҳаррам, милодий 2015 йил 24 октябрь куни «Ҳилол-нашр» матбааси ҳамда «Islom.uz» портали ходимлари ташаббуси билан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси» таржимаси, «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 19-жузи – «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китоби ҳамда «Исроф» рисоласининг қайта нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қатор имом-домлалар, толиби илмлар ва мухлислар иштирок этдилар. Тадбирни «Тўхтабой» жомеъ масжидининг имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борди. Йиғилиш, анъанага кўра, Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Дуодан сўнг, бошловчи китоблар тақдимоти учун домлаларга сўз берди. «Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси таржимаси» ҳақида Тошкент шаҳар «Тўхтабой» жомеъ масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов, «Оламларга раҳмат Пайғамбар» асаридан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти катта мударриси Абдулазим Зиёвуддин домла, «Исроф» рисоласи ҳақида «Чимир ота» жомеъ масжиди имом ноиби Абдулбосит қори сўзлаб берди. Улар ушбу китобларнинг ёзилиш тарихи, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, диний-маърифий адабиётлар орасида тутган ўрни ва бошқа жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Улар Шайх Ҳазратларининг эл-юртга, Ватанга ва бутун дунё мусулмонларига кўрсатган фидойиликлари, буюк хизматлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Муҳтарам Исҳоқжон домла «Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси»нинг ўзбекча таржимаси халқимизга айнан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тарафидан тақдим қилиниши алоҳида аҳамият касб этиши, у кишининг файзу баракалари асарга янада тароват бахш этганини таъкидлаб ўтди. Бу асар «Сунний ақийдалар» ҳамда «Ҳадис ва ҳаёт» туркумининг «Ислом ва Иймон» номли жузидан кейин нашр қилиниши бежиз бўлмагани, чунки асар ақида ҳақида маълум даражада билимга эга кишиларга мос экани айтиб ўтилди. Келаётган Рабиул аввал ойига Ҳазратимиз номларидан халқимизга муносиб туҳфа бўлиши умидида қайта чоп қилинган «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китоби хусусида сўзлаган муҳтарам Абдулазим домла, бу китоб юртимизда сийрат борасида нашр қилинган асарларнинг гултожиси бўлганини айтиб, бунга далил сифатида китобдан айрим иқтибослар келтирди. «Исроф» рисоласида жамиятимиздаги ижтимоий иллатларидан бири бўлган исроф ҳақида батафсил сўз юритилган. Бу китоб хусусида сўз юритган Абдулбосит қори Абдуллоҳ асардаги энг аҳамиятли нуқталарни эслаб, еб-­ичиш, кийим-­кечак, газ, сув, электр қуввати, тўй-­маросимлар ва бошқа сарф-­харажатлардаги исрофларга алоҳида урғу берилганини айтиб ўтди. Тақдимот асносида «Очиқ хат» ва «Исроф» китоблари лотин ёзувида ҳам чоп қилингани  эълон қилинди. Шунингдек, марҳум адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мурод Мансурнинг қаламига мансуб «Ҳамманинг яшагиси келади» деб номланган қиссалар тўплами ҳамда Тошкент шаҳридаги «Ҳазрати Алий» масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Рамазон ва хотиржамлик» аудиомаърузалар диски ҳам тақдим этилди. Тадбирда «Ҳилол-нашр» матбаасининг фаолияти ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтилди. Чоп этилаётган диний-маърифий китоблар Россия, Қозоғистон давлатларига ҳам экспорт қилинаётгани ва матбаа ижодкорлари Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг меросларини бошқа мамлакатларга ҳам ёйишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлари изҳор қилинди. Анжуман шогирд ва ходимлар тарафидан Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларига атаб етказилган хатми Қуръон хатмонаси ва хайрли дуолар билан якунланди. «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳамда «Islom.uz» портали ходимлари томонидан ташкил қилинган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб «Ақийдатут-таҳовия шарҳининг талхийси», «Исроф» ҳамда «Оламларга раҳмат Пайғамбар» китобларининг тақдимот маросими ҳақидаги видеолавҳа тез кунларда сайтимизда намойиш қилинади.

muslimaat.uz

     
Мавзуга оид мақолалар
Аёл мўътабар зот китоби муаллифи Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти катта давоми...

12:49 / 11.12.2018 5250
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг давоми...

20:13 / 13.12.2016 3219
Бир ҳаким зотдан Саодат нимаrdquo деб сўралганда Дунёдаги офият ва охиратдаги афвrdquo, деб жавоб берган давоми...

06:53 / 28.03.2020 6240
embedhttpswww.youtube.comwatchvNZr8zPQEkqoembed Кеча Денгиз масжидида ўтган дарсда айтган эдим. Қалбларни титратадиган, яъни давоми...

14:39 / 25.03.2019 3424