Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ҒУСЛ Ғусл қилиш тартиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслни икки қўлдан бошлайди . Аввал икки қўлни билакларигача ювади. Сўнгра нажосат бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам, фаржини ювади. Сўнг агар баданида нажосат бор бўлса, уни кетказади. Кейин таҳорат олади. Агар баландроқ жойда ёки каттароқ тош устида ўтирган бўлса, таҳорат қилишда икки оёғини ювади. Агар баландроқ жойда бўлмаса ва оёқлари турган жойда сув тўпланадиган бўлса, оёғини ғусл қилиб бўлгандан кейин ювади.
Таҳорат қилиб бўлгач, бошидан уч марта сув қуяди. Сўнгра ўнг елкасидан уч марта, сўнг чап елкасидан уч марта сув қуяди. Баданининг бошқа жойларигача оқиб тушгунча сув қуяди. Сўнгра ғусл қилган жойидан четроққа чиқиб, агар таҳорат қилганида ювмаган бўлса, икки оёғини ювади.

63-масала
Биринчи сув қуйишда бутун баданини ишқалайди. Сўнгра иккинчи ва учинчи марта бутун баданида сув тегмаган жой қолмагунича сув қуяди.

64-масала
Ғуслнинг фарзлари ва суннатлари бор. Агар фарзлардан бири қолиб кетса, ғусл тўғри бўлмайди. Агар суннатлардан бири қолиб кетса, ғусл тўғри бўлади, лекин ажрдан маҳрум бўлинади.

Ашраф Али Таҳонавий

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги христианлик ва ижтимоий таълим муассасасида олди. давоми...

05:34 / 23.12.2016 3131
Болажонлар учун Рамазон туҳфаси «muslimaat.uz» сайти ходималари Абул Ҳасан Надавийнинг машҳур «Анбиёлар қиссаси» асарини овозли шаклда тақдим этади. Фарзандининг давоми...

11:00 / 19.05.2018 3088
Бугун 1февраль Халқаро Ҳижоб куни бўлгани муносабати билан сиз, азизларни чин юракдан муборакбод этамиз. Буюк Аллоҳ  сизларнинг бу ибодатларингизни қабул этсин. давоми...

09:27 / 08.02.2017 4478
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими Демак, сиз уни шижоатлантирмас руҳлантирмас давоми...

18:58 / 22.12.2016 3156