Нева дарёсидан Қуръон оятлари топилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21 сентябрь 2013 йил Санкт-Петербургда Петропавловск қалъаси ёни Нева акваториясида, Петер ва Москва ғаввослари томонидан шанбалик олиб борилди. Кронверск каналига 35 нафар дайверлар йиллар давомида сув тагида йиғилиб ётган ахлатни юзага кўтариш учун сув тагига шўнғишди.

Бу каби тадбир 3000 йиллик ичида биринчи маротаба ўтказилди. Марказий телеканалларнинг биридан мухбирлар бу тадбирда энг қизиқарли топилмаларни тарихга муҳрлаш мақсадида иштирок этдилар. Энг қизиғи шундаки, камералар объэктивига биринчи тушгани Қуръон оятлари бўлганидир. Сувдан ғаввос боши узра А4 форматли қоғозни кўтариб чиқар экан, қоғозда масжидлар, муқаддас Каъба ва шунингдек, араб тилидаги ёзувлар тасвирлари акс эттирилган экан. Оз муддат ўтгач, бу ёзувлар Қуръондан – «Ёсин» сурасининг оятлари ва «Оят ал- Курсий» эканлиги аниқланди. Ҳозир бўлганларнинг аксарият қисми учун топилма ғаройиботдек туюлмади. Мусулмонларгина топилманинг қадр-қийматини тушунар эдилар. Муқаддас Қуръоннинг биронта ҳарфи ҳам қоғоздан сув билан ювилиб кетмаган экан. Бу варақлар сув тагида қанча вақт ётгани номалум, аммо шуниси аниқки, матн ва тасвирлар яққол кўриниб турар эди. Араб тилини билган одам учун эса ёзувларни ўқиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ғаввослар яна бир қанча катта ва кичик предметларни сув тагидан кўтаришди. Тахминан, 10 кг оғирлиги бўлган бир қоп ичида ҳозирги замон тангалари, ХХI асрга оид чинни чойнак, пичоқ, лангар топилди. Лекин бу дунёвий бойликлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан юборилган муқаддас Қуръоннинг бир ҳарфига ҳам арзимайди. Чексиз иноятлари учун Аллоҳга шукрлар бўлсин! Ғаввослар учун қимматга эга бўлмаган бу қоғозларни сув тагидан топилган ахлат билан ташлаб юборишлиги мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло бунга йўл қўймади. Ҳар бир мусулмон бу варақларни оёқ ости бўлишидан сақлар эди. Аллоҳ иродаси билан мен ҳам шундай йўл тутдим. Бундай хушхабарни эшитиб , кўпчилик ҳаёт тарзини ўзгартиришни, уни янгидан бошлашни , Аллоҳдан мағфират сўраб, Қуръон оятларини қалбларида соф ва нурли ҳолда сақлаб қоларлар. Бу хушхабар иймонларимизнинг янада мустаҳкам бўлишида ёрдам беришини Аллоҳдан сўраб қоламан. Аллоҳ Таоло барчамизга Қуръон оятларида мужассам бўлган ҳукмларга итоат қилишда ақли комилликни берсин. Омин.

Римма Тухаева Islam.ru cайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

14:45 / 02.05.2019 7236
   Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори ундаги давоми...

09:49 / 27.10.2016 5926
Қалб учун тафаккур майдонига киритадиган узлатга ўхшаш манфаат йўқ. Узлат халқдан узилиб, Холиқ билан давоми...

10:12 / 02.08.2017 5569
     Бир киши намозларини жамоат билан ўқиш учун ҳар куни масжидга борар эди. Тўсатдан масжидга боришни давоми...

18:51 / 21.03.2017 4521