Рўзани бузувчи амаллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, шариат истилоҳида рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир.

Ейиш, ичиш, жинсий яқинлик қилиш каби рўзани очиб юборадиган нарсалардан тийилиш рўзанинг моддий жиҳатдан шартлари ҳисобланади. Ушбу шартлар банданинг зиммасидан фарзни соқит  қилса-да, солиҳлар наздида рўзанинг мукаммал бўлиши учун етарли эмас. Улар рўзадор тийилиши лозим бўлган бошқа амалларни зикр қилганлар. Қуйидагилар шулар жумласидан:

  1. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийиш. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: «Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир. Мўминаларга айт, кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно» (Нур сураси, 30–31-оятлар).

Имом Тобарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади», дейилган.

  1. Тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва бошқа беҳуда нарсалардан сақлаш. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда: «Қачон бирортангиз рўзадор ҳолда бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин», деганлар.
  2. Қулоқни ҳаромдан тийиш. Ҳар бир мусулмон инсон Аллоҳ азза ва жалланинг «Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар…» (Моида сураси, 42-оят) ояти остига кириб қолмаслик учун ҳаром нарсаларни эшитишдан ўзини эҳтиёт қилиши лозим.

Умуман олганда, барча аъзоларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақлаш лозим. Шубҳасиз, рўзада барча аъзоларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийишнинг даражаси фақатгина еб-ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишнинг даражасидан юқорироқдир.

Рўзанинг энг олий даражаси эса Аллоҳ таолодан бошқа нарсалар билан қалбни машғул қилмасликдир.

Абу Саъид Ал-Хорроз айтади:

كل ما فاتك من الله سوى الله يسير و كل حظ لك سوى الله قليل

«Аллоҳ тарафидан берилган ва уни қўлдан бой берган Аллоҳдан ўзга ҳар бир нарсанг камдир. Аллоҳдан ўзга қўлга киритган ҳар бир насибанг камдир. Модомики, Аллоҳга бўлган иймонинг бор экан, йўқотган нарсаларингнинг кўплигига парво қилма – кимки Аллоҳни танимаса, унинг насибаси қанчалик кўп бўлмасин, аслида камдир».

Араб тилидан Умму Билол таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ёмон одатларни ташлаш, янгиларига одатланиш фурсати. Мен Рамазонда телевизорда беҳуда нарса кўриш одатимни ташлаб, кўпроқ китоб, айниқса, Қуръон давоми...

05:15 / 15.05.2019 303
embedhttpsyoutu.be2ynTa054Ekgembed Аллоҳни танишни истайман... Ўтган ойда Muslimaat.uz сайтига ўзларини дин борасида қийнаган саволлари бўйича мурожаат қилган Дилфуза ҳамда Наргиза давоми...

01:28 / 22.12.2017 1463
Барчага маълумки, кичкинтойлар ширинликка ўч бўлишади. Лекин агар ўйлаб кўрадиган бўлсак, кундалик рационимизда ширинликдан ташқари ҳам мазали егуликлар жуда давоми...

01:31 / 19.01.2019 851
Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар. Дунё ишларидан безиб кўнгил дер, Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар. Дунё Жульеттага кўнгил қўявер, Асли, сиз гўзалсиз, давоми...

10:20 / 18.11.2016 979