ВАҚТ ҲАЁТДИР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вақт –инсоннинг умри ва ҳаётидаги сармоясидир

Аллоҳ таоло инсон зиммасига бир қанча мажбуриятларни юклар экан, уларни адо этишини талаб қилди. У Зот бандаларига вақт неъматини ҳам инъом этди.

Вақт икки учи тиғли силоҳдир. Агар инсон ундан яхшилик йўлида  фойдаланса, шунинг учун ҳам ажр-савобга эга бўлади. Агар уни нотўғри йўлда, ёмон ишлар учун сарфласа, бунинг акси бўлади. Айнан мана шу икки ҳолатнинг оқибати Қуръони Каримда шундай ифода топган: биринчиси – вақтдан унумли фойдаланиб, яхши амаллар қилган кишиларнинг ҳолати.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«...Улар бир-бирларига юзланиб, сўрай бошладилар: «Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида қўрқувчилар эдик. Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни самум азобидан сақлади. Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи ўта яхшилик қилувчидир, ўта раҳмлидир» (Тур сураси, 25–28-оятлар).

Иккинчиси – вақтни нотўғри йўлда, ёмон ишлар учун сарфлаган кишилар ҳақидаги оят. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 «Куфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. Уларга на ҳукм қилинмаски, ўлсалар ва на улардан у (жаҳаннам)нинг азобидан енгиллатилмас. Ҳар бир кофирни шундоқ жазолаймиз. Улар у ерда: «Эй Роббимиз!!! Бизларни чиқар!!! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қиламиз!!!»­ деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Бас, энди тотаверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир», (дейилур)» (Фотир сураси, 36–37-оятлар).

 Инсоннинг умри туғилиши билан бошланадиган ва вақти-соати Яратган Зотдан бошқа ҳеч кимга маълум бўлмаган вафоти билан поёнига етадиган икки вақт оралиғидир. Вақт ҳеч қачон тўхтамайдиган самовий жисмлар ҳаракати каби тез ўтувчидир. Уларнинг ҳаракатланиши  каби ҳаракатланади ва тугайди. Тугагач эса асло қайтиб келмайди.

Исломда вақтнинг аҳамияти

Исломда вақт катта аҳамиятга эга. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида ва У Зотнинг Расули соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳадисларида вақтнинг аҳамияти ҳақида огоҳлантирганлар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда  кеча, кундуз, фажр ва аср вақтлари ила қасам ичди. Бу эса биз бандаларни вақтнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканидан огоҳлантиради. Кишининг вақтга эҳтироми унга соҳиб ва ҳамроҳ бўлиши, вақтидан унумли фойдаланиши, лағв ва ғафлат мажлисларидан узоқлашиши, ибодат, ризқ ва илм талаб қилиш саъй-ҳаракатлари орасидаги вақтини улуғлаши, бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этиши ҳамда уйқуни кўпайтирмаслиги орқали билинади. Зотан, вақт ҳаётдир.

         Вақт инсоннинг умри ва бу ҳаётдаги сармоясидир. Чунки  ҳар куни унинг умридан маълум фурсатлар ўтиб боради ва у бу фурсатлардан фойдаланиб, ажали томон яқинлашади. Аксарият инсонлар эса вақтларини зое қиладилар, бефойда нарсалар билан умрларини беҳуда ўтказадилар. Ана ўшалар вақтдан унумли фойдаланиш неъматидан маҳрум бўлганлардир. Оқил киши эса вақтидан унумли фойдаланади. Шунинг учун у икки дунё саодатига ҳақлидир.

Зеро, бандалар қиёмат куни умрини нималарга сарфлаганлари ҳақида жавоб берадилар. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Қиёмат куни банданинг қадамлари тўртта хислатдан сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини нимага сарфлаганидан, молини қаердан топиб, қаерга сарфлаганидан, илми билан қандай амал қилганидан», дедилар».       

Дилноза Файзуллоҳ қизи таржимаси

Манба:  «mawdoо3» нашри

       

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони каримда неча марта зикр қилинган       давоми...

12:58 / 21.11.2017 2642
Рамазон ойи болаларни дин ва диёнат, раҳмдиллик, сабр ва кўплаб бошқа сифатлар билан таништиришга қулай давоми...

12:47 / 04.05.2017 3788
Келиб чиқиши хитойлик бўлган жанубишарқий Осиёнинг таниқли топмодели Феликсиа Йип Felixia Yeap Исломни қабул давоми...

13:52 / 25.01.2017 2731
embedhttpswww.youtube.comwatchvtNxlSyqXYyYembed Керакли маҳсулотлар 250 гр қулупнай 2 дона банан 2 ош қошиқ қулупнай мураббо 1 давоми...

20:20 / 11.03.2017 5690