Islam.uz сайтига келган мактублар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

INFORMEP-MUHSodik-620x264

        «Islam.uz» сайти ва шахсий ёзишмаларга кўплаб таъзияномалар ҳамда устозларнинг устози, севикли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳулоҳнинг иш фаолиятларини давом эттирилишини сўраб мактублар келмоқда. Улардан баъзи бирларини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Ҳаммамизни Аллоҳ яратган ва фақатгина Унинг Ўзи тақдирларимизни ихота қилувчи ягона Зотдир! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асли Мовароуннаҳрлик бўлган имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридий, имом Марғилоний ҳамда кўплаб бошқа олимларнинг асл давомчиларидан бўлганлар. Меҳрибон Роббим, муқаддас диёримиз шундай зотни йўқотишдан зиён кўрмасин!»

Абдуллоҳ

   «Айнан муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг китобларини ўқиб, Ислом динининг  гўзаллигини англадим! Зотан, бир китобни ўқиб, яна ва яна ўқигинг келади киши! Бир вақтнинг ўзида тўртта китобларини сотиб олганимдаги қувончимни ҳеч қачон унутмайман! Бирма-бир разм солиб, варақлар эканман, қайси бирини биринчи ўқишни билолмаган эдим. Мен кабилар минглаб эканига аминман. Доимо бир кун келиб севикли Устозим билан учрашишимга умидвор бўлганман. Энди эса қалбимда бўм-бўшлик…

Аллоҳ таоло у кишини жаннатнинг олий даражаси ила мукофотласин! Бу улуғ зотни ўзларини кўрмаган бўлсам-да, ўзимни у кишининг шогирдлари деб ҳисоблайман!»

Амал 

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Уламолар – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидир. Бу Аллоҳ томонидан белгилангандир. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидан бири фоний дунёни тарк қилиб, боқий дунёга риҳлат қилди. Шайхимиз, Ҳазратимиз, Устозимизнинг манзил-маконлари Фирдавс жаннатининг боғларида бўлсин! Омин!»

Шаҳзода

 «Аллоҳ таоло Шайхимизни ўз раҳматига олган бўлсин!

 Энди биз – тириклар, у кишининг китобларини ўқиб, ўқиганларимизни ҳаётга татбиқ қилишимиз олий бурчимиз бўлади. Аллоҳ атоқли олимимиз каби олимларни ер юзида кўпайтирсин. Устознинг оилаларига таъзиямни билдираман. Омин!»

Отабек

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Энг гўзал хулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида Ва албатта, сен улкан давоми...

10:55 / 14.12.2017 3082
Агар бирор аёлда ёмон иш қилганидан кейин ҳомила пайдо бўлсаю, ўз айбини яшириш учун уни ўзининг никоҳий давоми...

10:44 / 24.01.2017 4904
gallery ids9090,9091,9088,9087,9089  Ҳазратим Доктор Ваҳба Зуҳайлини яқин оғайним дердилар. У кишига бўлган давоми...

09:26 / 12.02.2017 7284
Ҳасаднинг офати Дунёни ажиб мезон узра яратиб, унда иллатли инсонлар жазосини ҳам, солиҳ амал эгаларининг давоми...

17:48 / 23.09.2017 5168