Кристаллар билан қопланган қимматбаҳо рўмолнинг нархи эълон қилинди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Малайзиядаги мода уйларидан бири бўлган Bawal Exclusive Swarovski кристаллар билан безатилган ғайриоддий рўмолни кўргазма қилди.

Рўмол  минглаб майда ялтироқ Swarovski кристаллари билан безатилган ва Bawal exclusive дўконида намойиш қилинган.

Бу рўмолнинг нархи 100 минг Малайзия ринггит (24 минг АҚШ долларга тенг).

Bawal Exclusive мода уйининг асосчиси Хализа Майсурининг сўзларига кўра, 7500 кристалл билан безатилган рўмол “Орзу порлаши” деб номланган. У таниқли австриялик Swarovski компанияси томонидан Bawal Exclusive мода уйига совға сифатида тақдим қилинган.

Бироқ рўмол сотилмаётгани қайд этилди. Майсурининг таъкидлашича, у бундай қимматбаҳо аксессуарни ким ошди саадосига қўйишни истамайди. Уни бренд эътиборини жалб қиладиган кўргазма сифатида сақлашни режалаштирмоқда.

Манба: Islam-today.ru

Умму Марям таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Одинахон Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан нашрга тайёрланган, халқимиз орасида аёлларимиз, айниқса, турли давоми...

02:37 / 01.03.2023 3460
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

14:11 / 28.06.2023 3640
Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Маълумингизким, Туғруқхонадан мактублар рукни остида давоми...

14:17 / 01.05.2017 6210
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 давоми...

01:06 / 08.08.2020 3812