БМТ: “2050 йилга келиб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига дуч келади”.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 миллиард одам эса ҳар йили камида бир ой мобайнида сув танглиги кузатиладиган минтақаларда истиқомат қилади.

Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, дунё сув заҳирасиинг 2,5 фоизинигина чучук сув ташкил этади, устига-устак бу ичимлик сувининг 70 фоизи музликларда мужассам.  

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган маълумотларда айтилишича, ҳозирда 785 миллион киши ичимлик сувидан маҳрум, 144 миллион киши эса тозаланмаган сувни ичади.

2 миллиард инсон канализация оқава сувлари аралашган ичимлик сувини истеъмол қилади, бу эса вабо, ичбуруғ (дизентерия), терлама (тиф), полиомиелит каби касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдиради.

БМТ маълумотларига биноан, жаҳонда сув истеъмоли ҳажми 6 баробарга ошган  ва бу кўрсаткич тинмай ўсиб бормоқда. Бутунжаҳон ташкилоти экспертлари 2050 йилга бориб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига рўбарў келишини маълум қилишмоқда.    

Манба: islam.ru

Камола Одилова  тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.Дунёдаги энг катта давоми...

05:49 / 27.10.2020 4399
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 5212
Зайтуна коллежи АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли шаҳрида жойлашган бўлиб, аҳли сунна вал жамоа давоми...

02:27 / 04.09.2020 4331
.Ҳар бир ишда ҳикмат бор, деганларидек, Европанинг Швецияси Қуръони Каримни оммавий тарзда ёқилишига рухсат давоми...

22:44 / 03.07.2023 2306