Беш тилни билган Ичлал Доғчининг тадқиқотлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10-синф ўқувчиси Ичлал Доғчи  араб, инглиз, француз, италян ва испан тилларини бирор курсга қатнамасдан ва махсус йўриқнома олмасдан ўзи мустақил ўрганди. Ҳозирда у рус ва немис тилини ўрганмоқда.

Ичлал Доғчи Youtubeдаги видеолар орқали ўзи мустақил ўрганувчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. У тил ўрганиш усулларини ўргатиш билан бирга турли ижтимоий тармоқларда ташкил этилган жонли эфирларда ўз тажрибаларини баҳам кўрмоқда. Масалан, охирги жонли эфирда испан тилини бир ойда қандай ўргангани ҳақида сўзлаб берган.

Анадолу агентлиги билан бўлган суҳбатда Доғчи ёшлигидан тилга қизиқиши кучли бўлгани ва  ўз қизиқишлари ҳамда тадқиқотларини  Youtubeдаги каналида турли лойиҳалари билан давом эттираётгани ҳақида маълум қилди.

“Мен бошланғич мактабда инглиз тилини ўргана бошладим, кейин унга ўрта мактабда араб тили қўшилди. Бу тиллардан ташқари мен 11 ёшимда француз тилини ўзим ўрганишни бошладим. Яқинда мен январь ойида италян тилини, шу йил май ойида испан тилини ўрганишни бошладим”, деди у.

Ичлал Доғчи испан тилини ўрганишда маълум бир устунликка эга бўлганлигини айтиб ўтди:

“Испан тилини ўрганишда менинг устунлигим бу мен биладиган бошқа тилларга ўхшаш эди. Олдин француз ва италян тилларида гаплаша олганим сабабли бир ой ичида испан тилини ўргандим”, деди у ва инглиз тилини ўрганиш эса ундан ҳам  осон бўлганлигини таъкидлаб ўтди. У тилларни ўрганишда ўзининг аввалги билимларига асосланиб, тилларни танлайди.

Шунингдек, у: “Тилни карьера ёки масъулият ва мажбурият туфайли ўрганишни бошласак, бу жараён биз учун қийин кечиши мумкин. Лекин бирор қизиқиш учун, масалан, маданияти ёки шу каби жиҳатларига қизиқиб ўрганиш бу жараённи енгил ва қизиқарли бўлишига ёрдам беради. Мен эса тилларни ўрганишда географик  минтақаларга боғлиқ равишда ўрганиш учун тилларни танладим. Мен айни пайтда немис ва рус тилларини ўрганишга ҳаракат қилмоқдаман...  Менинг мақсадим нафақат сон жиҳатидан бир нечта тилларни ўрганишдир. Мен ўрганган тилларимдан кундалик ҳаётимда бемалол фойдаланишни истайман.

Атрофимдаги кўп одамлар кимдир бирон бир тилни дарсга бормасдан ёки ўқитувчининг раҳбарлигисиз мустақил равишда ўрганиши мумкинлигига ишонишмаган. Шундай қилиб, тилни ҳеч қандай ёрдамсиз ўрганиш мумкинлигини англаб етганимдан сўнг, мен уларга жавоб беришни бошладим. атрофимдагиларга маслаҳат бериб, кейин Youtubeда канал очдим",  дейди.

У тилни ўрганишга қизиққан талабаларга маслаҳат беради ва Youtubeдаги видеолар ва жонли эфирдаги лойиҳалар орқали мавзу ҳақида маълумот беради.

Ичлал Доғчи тил ўрганувчиларга зарур маслаҳат ва йўналиш берар экан, биринчи навбатда, улар тил ўрганишни мактаб ёки имтиҳон мавзуси сифатида қабул қилмаслигини таъкидлаб ўтади. Агар шундай бўлса, тилни ўрганиш жараёни бошқа курслардан фарқ қилмайди. "Энг муҳими, тил ўрганиш жараёнини севимли машғулотга айлантириш. Тил ўрганиш эса табиий жараён...", дейди у ўз маслаҳатларидан бирида.

Манба: dailysabah.com

Адиба Эргашева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo Кўнгиллилар Рамазон орзулар рўёбга чиқадиrdquo акциясини уюштирмоқдалар, унга кўра Ийд алФитрrdquo Рамазон ҳайити куни давоми...

11:34 / 18 май 454
Мичиган Ислом академияси АҚШнинг ўн ёшли муслима талабаси Google компаниясининг дудл Google Doodle Google сайтининг бош саҳифасида байрамлар, тадбирлар, муваффақиятлар давоми...

01:35 / 16.06.2019 587
Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган .Муслимаат мос, ўқув курсларида 26 нафар опасингилларимиз давоми...

09:40 / 03 август 67
Бугун 13 декабрь 2018 йилда Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ва Uzxiaofficial Media гуруҳи томонидан ўтказилаётган Орзулар давоми...

07:45 / 13.12.2018 720