"Омина" журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юртимизга яна баҳор қайтди. Кўнгилларга илиқлиқ, дилларга қувонч, хонадонларимизга файзу барака улашувчи баҳор фасли бу йил муштарийларимиз учун яна бир ҳадя улашди. "Омина" журналининг илк сонини айнан баҳорнинг биринчи кунида тақдим этилишида ҳам  рамзий маъно борки, қалбларни баҳор каби уйғонишга чорлаётгандек гўё.


Бугун, 2024 йил 1 март куни   "Ҳилол-нашр" матбаа нашриётининг мажлислар залида "Омина" журналининг 1-сони нашр этилиши муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимот  Қуръон тиловати ва  хайрли дуолар билан бошланди. Унда  "Ҳилол-нашр" матбаа нашриётининг бош директори Исмоил Муҳаммад Содиқ, "Пешқадамлар карвони" муассасасининг раҳбари Одинахон  Муҳаммад Содиқ,  "Ҳилол" журнали муҳаррири Маҳмуд Маҳкам, "Мўминалар" журнали муҳаррири Зуҳра Ҳамдамова сўзга чиқишди. Улар журналнинг тарихи, жамоанинг меҳнатларини эътироф этиб, ушбу оммавий ахборот воситаси келгусида  опа-сингилларимиз ҳаёти давомида муҳим дастуруламал бўлишига ишонч билдирдилар.


Тадбир давомида  журналнинг илк сони ҳақида тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.


Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, "Омина” журнали 2012 йили Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ғоялари асосида электрон тарзда muslimaat.uz сайтида бериб борилган. Журнал ҳар уч ойда бир марта чиқади.  Бугунга қадар журналнинг электрон 40 та сони каналларимиз саҳифасига жойланган. Эндиликда электрон журналимиз босма шаклда нашр этилиб,  муштарийларимиз қўлига етиб боради.  Журнал 2023 йил октябрь ойида ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтди. Илк сони 2024 йил 1 мартда нашрдан чиқди.


Тақдимот яна бир янги китобнинг тақдимотига уланди. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг "Қизларжон" китоби қорақалпоқ тилида нашрдан чиққани муносабати билан китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Таржимон  бу китоб қорақалпоқ ёшларига, хусусан, опа-сингилларимизга  "энг гўзал ҳадя"лардан бири бўлганини  эътироф этди.


Тақдимотда бир неча йилдан буён журналнинг кенг китобхонлар оммасига танилиши, ўқувчилар учун манфаатли, сермазмун бўлиши, илмий-маърифий нашрлар орасида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши йўлида қилган хизматлари билан ҳисса қўшган  ходимлар, шунингдек, танлов ғолиблари ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланишди.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарама опасингиллар Мавлид ойи муносабати билан каналимизда ўтказилган quotСийрат ndash энг гўзал ҳаёт давоми...

01:02 / 30.09.2023 2603
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

09:28 / 21.04.2023 3646
Эрон оғир атлетика федерацияси иккита оғир атлетикачи муслималар ndash Элҳам Хоссейни ва Ҳафиз Гашгайни давоми...

00:18 / 10.08.2020 4116
Муслималар учун янги ижтимоий тармоқОдессалик муслима Ася Акбаба нетворкинг тамойилларига асосланган давоми...

00:23 / 19.06.2020 5375