Бутунжаҳон ҳижоб куни муносати билан онлайн конференция ўтказилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Дунё мамлакатларида COVID-19 пандемияси муносабати билан амалдаги чекловлар туфайли Бутунжаҳон ҳижоб кунига бағишланган аксарият тадбирлар онлайн тарзда ўтказилади.  Турли хил эътиқод ва миллат аёллари “World Hijab Day”ни нишонлайдилар ва мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлайдилар.

Шу кунга бағишланган конференция Facebook ва Youtube “LIVE @ WorldHijabDay”да соат 8:00 дан 21:15 гача бўлиб ўтади.  Конференция ташкилотчиларининг баёнотида: “Биз 2021 йил 1 февраль, душанба куни Бутунжаҳон ҳижоб куни учун виртуал конференциямизни эълон қилишдан жуда хурсандмиз.  Бизда иштирокчилар ва модераторлар сифатида дунёнинг турли бурчакларидан келган ажойиб аёллар гуруҳи бор”, дейилади.

Бутунжаҳон ҳижоб куни ҳар йили 140 дан ортиқ мамлакатда 1 февраль куни нишонланади.


Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон ҳижоб куни 2013 йилда АҚШда яшовчи, асли бангладешлик Назми Хоннинг ташаббуси билан бошланган. Бундан мақсад муслималарнинг камситилишига қарши курашиш ва инсонларга ҳижоб ҳақида тўғри маълумот етказиш эди. 2017 йилда Буюк Британия парламентида Бутунжаҳон ҳижоб кунига бағишлаб тадбир ўтказилди, 2018 йилда эса Шотландия парламентида мазкур кун муносабати билан махсус кўргазма ташкил этилди. Филиппинда 1 февраль “Миллий ҳижоб куни” деб эълон қилинган.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Маълумингизким, Туғруқхонадан мактублар рукни остида давоми...

14:17 / 01.05.2017 5637
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 3774
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 3736
Тошкент ислом институтида Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлигиrdquo деб эълон қилинган. Шу давоми...

04:31 / 18.02.2024 1563