Рамазонда яна бир саховат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

260 км масофага югуришни режалаштирган мусулмон Ҳорун Мота:

“Мен ҳар куни ифторликдан олдин тахминан 10 км масофани югуриб босиб ўтаман...”, дея сўзини бошлади.

“Кўпчилик учун узоқ масофага югуриш имконсиздек туюлади. Рамазон рўзасини тутаётганлар учун бу икки ҳисса мушкул машқ. Ҳорун Мота мазкур муқаддас ойда Penny Appeal хайрия ташкилотининг Emergency Response дастури томонидан белгиланган маблағни эҳсон қилиш мақсадида, 260 км масофани югуриб босиб ўтишга киришди. Aгар у 25 000 долларни қўлга киритса, бу пул тўғридан тўғри вирус билан касалланган беморларга етказилади”, деб хабар беради Asian Image.

Ҳорун аслида дунё бўйича 4 та марафонни 5 ҳафта ичида югурмоқчи бўлади. Берлин марафони тугагач, режасини кейинга суради. Мазкур мусобақани бажариш учун эса кунига 8.7 км югуришига тўғри келади.

 “Нега айнан Рамазонда дейсизми? Чунки ҳар куни 16 соат рўза оғиз бўламан. Югураётганимда жуда чанқайман, хаёлимдан миллионлаб тоза сув ичишга муштоқ одамларни ўтказаман. Уйини тарк етишга мажбур бўлган қанчадан қанча одамларнинг аҳволини ҳис қилиб югураман. Мана шу менга янада кўпроқ куч беради”, дейди Ҳорун.

Тез орада Ҳорун Мотанинг “Жастгивинг” саҳифаларида пул миқдори 19.023  фунт стерлингга кўтарилди ва қуйидагилар чоп этилди:

“Эҳсон маблағи табиий офатлар ва бошқа муаммолар таъсирида зарар кўрганларга етказилади. Уруш, очарчилик, қашшоқлик ва иқлим ўзгаришлари рохинжа ва уйғур қочоқларини ҳаракатсизлантирди, Идай бўронидан кейин одамлар Яман, Сурия, Газа, Мозамбик ва Малавига жойлаштирилди.

Penny Appeal хайрия ташкилоти ўз сайти саҳифаларида: “Муҳтожлар, заифҳол инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун дори-дармон, озиқ-овқат ва бошпана билан таъминлашимиз зарур. Бу борада сизнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтожмиз.

 Aллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Ким бир жонни ноҳақ ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, гўё барча одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, гўё барча одамларни тирилтиргандек бўлади...» (Моида сураси, 32-оят), деган”.

Бу оятда “тирилтирса” дегани “ўлимдан сақлаб қолса” деган маънони билдиради.

Манба: aboutislam.net

Ирода Исмоилова таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар оқшом Aмериканинг Миннесота штатида жойлашган КолумбияХайтс Columbia Heights шаҳридаги автотураргоҳда кўплаб давоми...

19:05 / 17.05.2020 3122
Sputniknewsuz.com хабар беришича, Буюк Британияда истиқомат қилувчи юртдошимиз Гули Шайх хоним Гули Мурадова давоми...

18:45 / 05.05.2020 4943
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

13:47 / 28.02.2017 7822
Келиб чиқиши сомалилик бўлган Лайло Али Элми швед ҳукумати тарихидаги илк ўранган муслима аёл бўлди. давоми...

06:02 / 27.03.2019 2921