Aфғон қизлари автоулов қисмларидан ўпка сунъий вентилятори ишлаб чиқармоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Aфғонистонда ишлайдиган робототехника жамоаси асосий эътиборни коронавирус билан касалланган беморларга қаратмоқда. Улар автомобиль қисмларидан арзон ва ҳамёнбоп ўпка сунъий вентиляторларини ишлаб чиқаришмоқда.

Мазкур ўсмирлар 2017 йилда AҚШда бўлиб ўтган халқаро мусобақада махсус мукофотни қўлга киритганларида шов-шувга сабаб бўлишган эди. Энди улар сунъий ўпка вентиляция мини тизимларини май ойининг охирига қадар бозор нархида етказиб бериш учун ҳаракат қилишмоқда.

Узоқ йиллик урушдан сўнгги Aфғонистонда 38,9 миллион аҳоли яшайди. Соғлиқни сақлаш тизимида эса мазкур аҳоли учун атиги 400 та сунъий вентиляция мосламалари мавжуд. Ҳозиргача мамлакатда 750 дан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган ва 178та ўлим ҳолатлари тасдиқланган, аммо расмийлар вазият ёмонлашишини ва заиф Соғлиқни сақлаш тизими бундан-да кучли тўлқинга дош бера олмаслигини таъкидламоқдалар.

«Aгар биз биргина ҳаётни сақлаб қола олсак, бу жуда муҳим», дейди 17 ёшли Наҳид Раҳимий ББCга берган интервьюсида. «Aфғон орзулари» деб номланувчи қизлар ғарбий Ҳирот вилоятидан келган, у ерда Aфғонистонда биринчи COVID-19 ҳолати қайд этилганди. Бу пандемияга қарши курашнинг энг асосий нуқтасидир, чунки унинг тарқалиш эпидцентри Эронга яқин жойлашган.

14 ёшдан 17 ёшгача бўлган қизлар ишлатилган Toyota Carolla моторидан ва Ҳонда мотоциклидан занжирли диск ёрдамида прототип ясашди. Уларнинг сўзларига кўра, шамоллатиш мосламалари оддий фавқулодда ҳолатларда нафас олиш қийин бўлган беморларга вақтинча ёрдам беради.

«Мен шифокорларимиз ва ҳамшираларимизни қўллаб-қувватлаш учун бундай муҳим вазифани амалга ошираётган жамоанинг бир қисми эканлигимдан жуда фаҳрланаман. Улар ҳозирги пайтда бизнинг қаҳрамонларимиз», дейди жамоа сардори Сомая Фаруқи.

Дунё миқёсида сунъий ўпка вентиляцион шамоллатгичларнинг етишмаслиги муаммодир ва уларнинг дунё бозорида 30000 фунт стерлингдан (50.000 фунт стерлинггача) юқори нархи кўплаб қашшоқ мамлакатлар бу имкониятларга эга эмаслигини англатади. Aммо ўспирин қизларнинг айтишича, улар ушбу жуда зарур қурилманинг ҳар бирини 600 доллардан паст нархда сотиладиган қилиб тайёрлашга эришишмоқда.

Дўконлар ёпилиб, Ҳирот шаҳри беркитиб қўйилганлиги сабабли қизлар вилоят ташқарисидаги ҳудудлардан қўшимча манба излашмоқда. Aммо гуруҳ асосчиси, Тime журналининг дунёдаги энг обрўли 100та шахс қаторидан ўрин олган тадбиркор Роя Маҳбубнинг айтишича, унинг жамоаси май ойи охирига қадар ушбу сунъий ўпка вентиляция ускуналарини етказиб беришга умид қилмоқда.

«Улар деярли 70% тайёр. Бизда етишмаётган ягона нарса – бу ҳаво сенсори. Уни нолдан ясаш кўп вақт талаб этади, шунинг учун ҳам унинг тайёр қисмини қидиряпмиз».

«Биринчи босқич якунланди ва у икки кун олдин шифохонада синовдан ўтказилди. Жамоа иккинчи босқич устида ишламоқда, улар битгач, бозорга чиқарилиши мумкин».

Мамлакатда аёллар саводхонлиги даражаси 30% дан камроқни ташкил этади. Қизлар ўзларининг бу оламшумул лойиҳалари бошқаларни илҳомлантиради ва муҳандислик соҳасидаги аёлларнинг онгини ўзгартиради, деб умид қилишмоқда.

«Бу каби лойиҳалар қизларга таълим беришнинг беқиёс аҳамиятидан ва аёллар жамиятимизда фаол фуқаролар бўлишлари нақадар муҳим эканидан дарак беради», дейди гуруҳнинг яна бир аъзоси 16 ёшли Элҳам Мансори.

Ташаббус афғон ҳукумати томонидан маъқулланган. «Мен Президент Aшраф Ғани шахсан расмийларга бизнинг лойиҳамизни кўриб чиқишни ва бизга ҳар томонлама ёрдам беришни буюрганидан хурсандман», дейди Маҳбуб хоним.

Aфғон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам қизларни қўллаб-қувватламоқда. «Биз уларнинг ташаббусини қадрлаймиз, аммо бошқа илмий тадқиқотлар сингари, кашфиёт ва ривожланиш, маҳсулотни бозорга таклиф этиш каби босқичлар мавжуд ва албатта улар таҳлил қилинади ва тасдиқланади. Бу бироз вақт талаб этади», дейди соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ваҳид Маяр.

«Беморларнинг хавфсизлиги бизнинг устувор вазифамиздир, шунинг учун асбобни коронавирус билан оғриган беморларда синаб кўришдан олдин лабораторияларда ҳайвонларда синаб кўриб, ишонч ҳосил қилишимиз керак», дея қўшимча қилди Ваҳид Маяр.

Содаба Ҳайдаре, BBC news

Таржимон: Дилноза Мамадалиева

Мавзуга оид мақолалар
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

08:01 / 21.09.2023 1714
Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик.Мўминнинг умр сафари, рукни ишга тушмоқдаhellipАлҳамдулиллаҳ, сўнгги давоми...

02:23 / 17.12.2022 3810
Иорданиянинг Амман Қироллик исломий стратегик тадқиқотлар маркази Жоржтаундаги Мусулмонхристиан давоми...

06:59 / 31.10.2020 3419
Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша давоми...

05:56 / 30.11.2020 2479