Ухдуд эгалари қиссаси (7)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қош қўяман деб, кўз чиқарманг

Саҳобалардан бири «Эй Расулуллоҳ, одамларнинг энг қаттиқ балога дучор бўладигани кимлар?» деб сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Пайғамбарлар, сўнгра солиҳлар, сўнг фозиллар, сўнг фазлда улардан қуйироқдагилар...», дедилар. (Термизий ривояти)

Аллоҳ таоло инсонларни динига қараб фитнага солади. Агар динида салобат (мустаҳкамлик) бўлса, синов ҳам зиёда қилинади, динида енгиллик (заифлик) бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Мўмин кишига балолар берилаверади, бориб-бориб у ер юзида гуноҳсиз ҳолда юрадиган бўлади.

Аллоҳ таоло ҳар бир кишини синовга солади, ҳатто кофирларни ҳам. Қуръони Каримда Солиҳ алайҳиссалломнинг ўзини инкор қилаётган қавмига қараб: «Балки сизлар синалаётган қавмсиз», – деб айтгани бунга далил бўлади. (Намл, 47).

Воқеамиз қаҳрамони бўлган йигитга ҳам роҳиб: «Энди келажакда балоларга гирифтор бўласан, ўшанда менинг сиримни бировга айтмагин», – деб огоҳлантирди. Бу билан роҳиб йигитнинг иймони зиёда бўлгани учун унинг балоларга дучор бўлишини орзу қилгани йўқ. Балки ўзи билган ҳақиқатни айтди, холос. Зотан, иймоним ҳам, ажр-савобим ҳам зиёда бўлсин, деб Аллоҳдан ўзига фитна-балолар сўраш ақлсизликдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душман ила тўқнашишни орзу қилманг! Қачон улар ила тўқнашсангиз, сабр қилинг!» – дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш Исломнинг беш устунидан кейин банда энг кўп мукофот оладиган амаллардан биридир. Бас, шундай экан, нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай мукофотни, яъни душман ила тўқнашишни орзу қилманг, деб таъкидладилар?

Чунки душман билан тўқнашсангиз, сиз бу синовдан қандай ўтишингизни билмайсиз, душманга қарши тура оласизми ёки ортингизга қочасизми – билмайсиз. Синовдан ўтасизми, йиқиласизми – олдиндан аниқ билмайсиз? Агар ортга қайтсангиз, энг катта гуноҳлардан бирини қилган бўласиз. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитнага дучор бўлишни орзу қилманг, чунки сиз бунда ютқазиб қўйишингиз мумкин, деб огоҳлантирганлар. Оддий тил билан айтганда: «Қош қўяман деб, кўз чиқарма».

Агар фитнага дучор бўлсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Аллоҳ таоло Ўзи лозим деб билган вақтда сизни фитнага солади. Унгача ўзингизга ўзингиз бало орттирманг. Офият ҳамма нарсадан устун.

Аллоҳ таолодан дунё фитналаридан, Дажжол фитнасидан ва қабрдаги фитнадан паноҳ сўраймиз.

«ilmfruits.com» сайтидан

таржима қилинди.

 Таржимон: Саид Комил

Мавзуга оид мақолалар
Йогага гимнастик ва физикавий машқ сифатида қараб, унга фалсафий кўриниш бермай ва мана шу ишни тўппатўғри давоми...

04:17 / 17.02.2019 5994
ҲАЙИТ ТОҒОРАЛАРИ МОЖАРОЛАРИ 1қисм Бугун ёшларнинг турмушлари бузилишида келинкуёвларни бир четга қўйиб, давоми...

07:43 / 31.08.2017 3908
Muslimaat.uz сайти жамоаси сайтимизда фаолият юритган Муслимахон Тешабоеванинг падари бузруквори ва бувиси давоми...

15:31 / 04.01.2020 1644
Кўз  тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ  суралар Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг давоми...

06:13 / 02.03.2017 19068