Намоз, намоз, намоз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим тутадиган, бирор бир ҳолатда ҳам ундан ажрамайдиган нарсадир. У шаҳодат (яъни иймон) ва намоздир. Аслида мусулмон кишининг зиммасида беш арконнинг барчасига иймон келтириш фарз бўлса-да, лекин амалга келганда гоҳида (маълум сабабларга кўра) шаҳодат ва намоздан бошқаси мусулмондан соқит бўлиб туради.

Намознинг фарзлиги шу даражадаки, бирон-бир ҳолда ҳам бандадан соқит бўлмайди. Киши камбағал бўлса, унга закот бериш фарз эмас. Ҳажга қодир эмас кишига ҳаж фарз эмас. Касал ёки мусофирга рўза тутиши фарз бўлмайди. Аммо буларнинг бирортаси намозни соқит қила олмайди. Туришга қодир эмас киши ўтириб, ўтиришга қодир эмас киши ётиб, имо-ишора билан ўқийди, дейилган.

Баъзи уламолар имо-ишорага қодир эмаслар кўз қараши билан рукуъ, сажда қилади, ҳатто қалбидан намоз амалларини ўтказиб бўлса ҳам, ўқийди, деганлар. Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўраганларида, уларнинг биринчи айтадиган сўзлари ҳам «Бизлар намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», (Муддассир, 42-43) деб жавоб бериш бўлади.

Намознинг шаъни улуғ эканини унутмайлик!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб Эй имом Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан давоми...

21:00 / 17.10.2019 4202
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув давоми...

04:13 / 14.05.2023 2644
Muslimaat.uz сайти жамоаси сайтимизда фаолият юритган Муслимахон Тешабоеванинг падари бузруквори ва бувиси давоми...

20:31 / 04.01.2020 2774
Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги давоми...

11:18 / 25.01.2017 4338