Рамазон суҳбатлари. 8-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

         Ассаламу  алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

    Қуръон ойи, тавба ва тақво ойи, раҳмат ва шафқат, мағфират ва тақво ойи Рамазони шарифнинг барокотидан баҳраманд қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.  Муҳтарама, муслима опа-сингилларимиз бугунги суҳбатимиз сиз, азизаларимизнинг таклифингизга биноан холислик ҳақида олиб борилади. Суҳбатимиз муқаддимаси сифатида эътиборингизга бир воқеа тафсилотини келтирамиз. .......... Умра қилиш учун келган саудиялик 70 яшар аёл ажойиб воқеани бошидан кечирди. Онахон Сафо ва Марва ўртасида саъй қила бошлагач, иккинчи бориб келишда ҳолсизланиб қолди. Мадори қуриётганини сезиб, кексаларни саъй қилдириб қўйиш билан шуғулланувчи махсус ходимларга мурожат қилди. Истараси иссиқ ёшгина йигит онахонга ёрдамлаша бошлади. Саъй тугагач, ибодатдан кўнгли тўлган онахон йигитга 100 риёл пул узатди. Йигитча пулни олишдан қатъий бош тортди. «Мен хар йили Рамазон ойида Аллоҳнинг розилиги учун шу иш билан шуғулланаман. Иншааллоҳ, хизмат хақимни Аллоҳдан оламан» деди у. Йигитнинг ихлосига қойил қолган онахон унга «Мен сенга қизимни никоҳлаб берсам нима дейсан?» деди. Йигит таклифдан ҳаяжонга тушиб, ҳижолатдан қизариб кетди, сўнг қиз билан кўришишга розилик билдирди. Келинликка таклиф қилинган қиз саудиялик аслзода оиланинг ёлғиз қизи бўлиб чиқди.

(«Аль-Арабийя» телеканали)

Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида  холис  амалларда бардавом бўлайлик .  Барча фикр мулоҳазаларингизни соат 16:00 да кутиб қоламиз 

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
 3 декабрь 2018 йил санасида 2 декабрь халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган 400 давоми...

08:54 / 04.12.2018 3475
Декабрь ойида Францияда қори ва қориялар мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. «Abna.co» нинг хабар давоми...

06:33 / 30.12.2016 2953
Шу кунларда Москва Ислом университетида фиқҳ бўйича мусбоқа ўтказилиб, унда университетнинг барча истаган давоми...

18:52 / 21.12.2016 3732
ЁШЛАРНИ ҚУРОЛ ҚИЛМАНГ       Фарзанд Аллоҳ таоло инсоният учун берган энг улуғ неъматдир. Отаонага боласига давоми...

13:27 / 07.04.2017 4599