Британиялик муслима юраксиз яшамоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиялик муслима Салва Ҳусайн 2017 бутун сайёрада ўхшаши йўқ аёлга айланди – том маънода, ҳеч муболағасиз. Yenicag.Ru нинг IslamNews га таяниб маълумот тарқатишича, Салванинг беқиёслиги шундаки, унинг кўкрак қафасида юраги йўқ. У рюкзагида олиб юрадиган кичкина моторчали ускуна юрак вазифасини ўтайди. Ғаройиб беморнинг касаллик тарихи ярим йил аввал бошланган. Икки фарзанднинг онаси, 39 ёшли Салва кутилмаганда кучли ҳансираб, ўзини беҳол ҳис қила бошлади. Аранг автомобилига етиб олди ва терапевт ҳузурига борди. У ердан аёлни касалхонага жўнатишди ва юраги ишламай қолаётганини маълум қилишди. Орадан 4 кун ўтиб у бошқа бир касалхонага ўтказилди, бу сафар бутун дунёга машҳур клиникага. Салванинг аҳволи шу қадар оғир эдики, юрак кўчириш амалиётини кўтара олмасди. Шунда муслиманинг турмуш ўртоғи ўзига хос ва жуда хавфли амалиётга розилик билдирди. Салванинг касал юраги олиб ташланди, унинг ўрнига махсус камералар ўрнатишди ва уларни Салва ҳозир рюкзагида олиб юрган сунъий юрак билан боғлашди. Британиялик муслима ҳамиша ўз юрагини рюкзагда олиб юришга ва шу билан яшашни ўрганишга мажбур бўлди. Агар ускуна ишдан чиқса ёки батарекасининг қуввати қолмаса, яқинларида уни алмаштириш учун 90 сониягина вақт бор, акс ҳолда аёл ўлади. Бундай оғир ҳаётда уни бир ярим яшар қизчаси ва 5 ёшли ўғилчаси ушлаб турибди.

Мавзуга оид мақолалар
Модомики, банда Аллоҳ унга кўрсатган йўлдан оғишмай бораркан ҳамиша ютуқдадир. Йўлда учраган тўсиқлар, давоми...

06:40 / 06.12.2022 3862
21масала Жароҳат тузалмай туриб, боғич тушиб кетса, маҳкамлаб қўйилади, лекин қайта масҳ тортиш лозим давоми...

13:27 / 28.02.2019 3437
Мадина шаҳридаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари Макка шаҳридаги Кабатуллоҳдан давоми...

19:41 / 03.03.2017 11027
embedhttpswww.youtube.comwatchvcMAUZ3M5IMembed

02:45 / 08.02.2016 5671