Дилларни забт этган Ҳазрат!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

10423743_912636082120039_254693473061861851_n

       Бу воқеага, тахминан, икки йил бўлди. Ўшанда биз Шайх ҳазратлари билан пойтахтдаги бир спорт залига баскетбол ўйнашга борар эдик. Залнинг ишларини рус миллатига мансуб, тахминан, мен тенги бир ёш йигит тартибга солиб турарди. Ҳар гал Ҳазратга узоқдан туриб маъноли тикилиб қўярди, мен буни сезиб юрардим. Мен кўпинча эртароқ бориб, бошқаларни кутиб олардим. Бир куни одатдагидек эртароқ бориб, зал ташқарисида ўтиргандим, ҳалиги рус йигит келиб, мени саволга тутиб қолди. Тўғриси, аввалига мен «Бу нимани ҳам биларди?» деб унга унчалик парво қилмай турдим. Бироқ гаплари мени ўзига тортди. У: «Ҳамманглар ёшсизлар, лекин ичингларда бир ёши улуғ отахон ҳам сизлар билан баскетбол ўйнайди, бу – жуда ноёб ҳолат. Мен залга келадиган инсонлар ичида бунақа катта ёшдаги бошқа инсонни билмайман», деб гап бошлади. Мен у йигит хиристиан бўлгани учун, унга Ҳазратни таништиришга ҳаракат қилмай, қисқа қилиб: «Шунақаси ҳам бўлади», деб қўя қолдим. Лекин у сўзида давом этиб, ҳайратимни оширди: «Мен бу ёши улуғ инсонни одамлардан сўраб‑суриштирдим. Айтишларича, бу одам Ислом оламининг кўзга кўринган алломаларидан экан, Ислом динига оид 100 дан ортиқ китоб ёзган экан, у кишини бутун дунё танир экан». Ҳазрат ҳақларидаги бу маълумотларни шунақанги қувонч билан айтиб берардики, тўғриси, оғзим очилиб, анқайиб қолдим. Кейин мен ҳам унга бир‑иккита маълумотларни қўшимча қилдим. У менга: «Тўғриси, у кишининг кўзларида меҳр сездим», деди. Мен яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим: Ҳазрат қачон бу боланинг кўнглини олишга улгурдилар экан? Ахир бу залда баскетбол ўйнашни бошлаганимизга ҳали кўп бўлгани йўқғку! Кўп ўтмай Ҳазрат ҳам кириб келдилар. Хизматчи рус йигит тез ўрнидан турди‑да, залга кираверишдаги пойабзал тозалайдиган пол латтани тўғрилаб, худди поёндоз солгандек эҳтиром билан Ҳазратни кутиб олди. Мен буни диққат билан кузатиб турардим. Ҳазрат зал эшиги олдида тўхтаб, пойабзалларини пол латтага яхшилаб артиб, кейин ҳалиги рус йигит билан қўл бериб, табассум билан сўрашиб, кейин ўзлари учун ажратилган хонага йўл олдилар.

Ҳа, бу рус бола Ҳазратни бекорга яхши кўриб қолмаган экан. Устоздаги камтарлик, самимий муомала уни асир қилган, кўнглини забт этган экан. Ҳазратдаги бу юксак ахлоқ Пайғмбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эслатарди. Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг чин вориси эдилар. Бу бола ким бўлибди, демай, гўзал муомала билан бир рус йигитнинг кўнглини Исломга улфат қилган эканлар. Набавий ахлоқ қанчалар сеҳрли‑а?! Аллоҳ Устозимизнинг охиратларини обод этсин!     

Frank Abegneil

Мавзуга оид мақолалар
             Ҳар йили муборак Рамазон ойи яқинлашиб келар экан кишилар уни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра давоми...

09:16 / 09.02.2017 5072
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин давоми...

13:24 / 20.05.2019 2464
Кичкинагина Фотима исмли қизалоқ бор. У жудаям аҳил ва иноқ бир хонадонда ўсиб улғаймоқда. Отаси такси давоми...

10:16 / 02.12.2016 4694
  Экстремист лотинча сўз  бўлиб, ўта яъни ижтимоийсиёсий характердаги муаммоларни ҳал этишда, ўта кескин давоми...

14:31 / 07.02.2018 2174