Аёлингиз уйда нега бақиради?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Эр-хотинларга! Аёлингиз уйда нега бақиради?

Кўп эркаклар аёллари уйда баланд овозда бақиришларидан шикоят қилишади. Бироқ билишмайдики, бу бақириқлар қалбда яшириниб ётган туйғуларнинг акс садоси бўлади.

Аёл кишининг бақиришига одатда қуйидагилар сабаб бўлади:

- Елкасидаги масъулиятлардан сиқилиб кетади.

- Суюкли эр, одобли, салоҳиятли фарзандлар, озода хонадон, ишларида муваффақият кутаётган бўлади.

- Туйғусизликдан қийналаётган бўлади.

- Эътиборсиз ташлаб қўйилгани учун сиқилади.

- Гормонал ўзгаришларни ўтказаётган бўлади.

- Кўнгли чўккан бўлади, сиз у билан бахтли эканингизни, у сизга кифоя қилишини билдирмаган бўласиз.

- “Бугун кунинг қандай ўтди?” деб сўрамаган бўласиз. Биласизми, бу савол барча чарчоқларни чиқариб юборади. Қалбига хотиржамлик ва сакинат олиб киради. Тиним билмай узоқ муддат уйда ўтириш баъзида аёлни сиқиб қўяди.


Сиз эса бу ҳолатга тушишига йўл қўймаслигингиз керак. Кўнгилини очадиган, кутилмаган бирон нима қилинг. Ҳадя улашинг. Ҳадя муҳаббатни зиёда қилиши билан бир қаторда руҳни озиқлантиришга ҳам хизмат қилади. Натижада сизга ва фарзандларингизга меҳр беради. Фақат унинг ўрни борлигини билдириб қўйсангиз бас. Яхши сўзлар билан қалбини очинг. “Жонинг соғ бўлсин. Бизни деб кўп заҳмат чекаяпсан. Аллоҳим сени кўп мукофотласин!” Бундай жумлалар айтишингиз оддийгина кўринса-да, бироқ аёл кишига рағбат бағишлайди. Ҳаётида давом этишига ундайди.

Аллоҳ барчангизни икки дунёда бахтга эриштирсин.


Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад.

«Оила — саодат маскани».


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 6157
Бу кyн биздa quotёлғoн apaфaquot, apaбчaдa эca quotтapвия кyниquot дeйилади.Зиёратчи юртдошларимиз Mинoдa тоату ибодатда давоми...

19:26 / 26.06.2023 1830
  «Шайтон одам боласининг қон йўлларида томирларида юради». У инсонни жаннатдан ерга туширилишининг давоми...

14:45 / 12.02.2017 10239
Мўмин мўминнинг ойнасидир    «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» Қалам сураси, 4оят.    Пайғамбаримиз давоми...

13:11 / 08.12.2017 3783