Рамазон фазилатлари (33-34 ҳадислар)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

33

عَنْ عَائِشَةَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، قَالَتْ: وَحَضَرَ رَمَضَانُ، يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَدْ حَضَرَ رَمَضَانُ فَمَا أَقُولُ؟ قَالَ: «قُولِي اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي».

إسناده ضعيف.

Ўттиз учинчи ҳадис:

Оиша разияллоҳу анҳондан ривоят қилинади:

«Рамазон келди. «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазон келди, нима деб айтай?» дедим. У зот: «Эй Аллоҳ! Сен кўп афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин», деб айтгин», дедилар».

Санади заиф.

34

حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبِي، يَقُولُ: «يُسْتَحَبُّ ثَلاثَةُ مَآبَاتٍ فِي السُّنَّةِ، عِنْدَ رُجُوعِ حَجٍّ، أَوْ عِنْدَ رُجُوعٍ مِنْ غَزْوٍ، أَوْ عِنْدَ انْقِضَاءِ شَهْرِ رَمَضَانَ».

لم يعثر عليه المحقق.

Ўттиз тўртинчи ҳадис:

Суфён ибн Вакиъ шундай сўзлаб берди:

«Отамнинг бундай деяётганини эшитдим: «Йилда уч қайтиш бўлгани яхши: ҳаждан қайтганда, ғазотдан қайтганда ва Рамазон ойи тугагаганда».

Қўшимча манбаси топилмаган.

Мавзуга оид мақолалар
 Нима учун Қуръони Каримда закот сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида намоз давоми...

08:33 / 09.10.2016 6868
Бугунги кунда ҳижобга қайтиш каби ажойиб бир жараён кузатилмоқда ва бунга дунёнинг олий маълумотли давоми...

15:40 / 27.11.2016 5021
Холид отаси билан масжидга Аср намозига борди. Улар уйга қайтганларида Холиднинг онаси ва Фотима уларни давоми...

19:30 / 25.12.2016 8056