Дилозорлик қаерга элтар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Мўминнинг қалбини оғритиш Каъбани вайрон қилиш билан баробар. Бир мўмин қалбини хушнуд этиш эса Каъбани обод этиш билан тенгдир”, дейилган муборак ҳадиси шарифда.

Барча қалбий хасталиклар замирида ҳасад, гина, кўролмаслик ва инсоннинг ношукрлиги эвазига юзага келган иллатлар ётади. Жамики муносабатларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга гўзал намунадирлар. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган: 4. Ва албатта, сен улкан хулқдасан.

(Қалам сураси, 4-оят).

Дунёнинг ўткинчи ва синовлигини билган ҳар бир ақл эгаси умрини ўзи ва ўзгаларга зарар қилмасдан ўтказади. Яъни, доимо ибодат ва меҳнатда бўлади. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан саналган кибр ва манманлик бир-бирига ўхшаш салбий сифатлардир. Уларни туғдирувчи хушомадгўйлик ва риёкорлик ҳам қораланган. Ҳаммани ҳуда-беҳуда мақтаб хушомад қиладиган одамларда адолат ва инсоф бўлмайди.

Баъзи одамлар молу дунёси кўплигидан муборак ҳаж амалини қилиб, Маккага бир неча маротаба бориб келишади. Уларнинг бу зиёрати Аллоҳнинг уйига интиқлиги, соғинчи ёки фарз амални бажариш учун эмас, кимдир уни “ҳожи ака” ёки “ҳожи она” деб чақириши учун бўлади.

Бир куни маҳалла оралаб кетаётсам, ёшлари олтмиш бешни қоралаган қўшним Умар акани учратдим. Секингина салом бериб ёнидан ўтдим-у, ортимдан изма-из келаётган ёш йигит билан сониялик суҳбатларига гувоҳ бўлдим. Йигит:

– Ассалому алайкум, Умар ота, – деди.

Умар ота эса:

– Ва алайкум ассалом! Нега “ҳожи ака” демайсан, бетамиз?! Бундай беҳурматлик қилма, – деганларини эшитиб ажабландим.

Одамлар бунчалик ҳурматталаб, хушомадни севувчи ва сохта амал қилувчи бўлишмаса...

Баъзилар ўз лавозими билан иззатталаб бўлиб, кўнгилсиз ҳолатларни юзага келтиради. Бир куни яқин дугонам дилини оғритган воқеани ўкиниб сўзлаб берди. Айтишича, анча ойлардан бери бир ҳамкасби унинг кўнглини арзимас нарсаларга ҳам оғритиб, дилозорлик қиларкан. Ўша ходимга бириктирилган дугонам унинг бу қўпол муомаласидан доим азият чекаркан. Тўғри-да, кимнингдир чеҳрасида носамимийлик ёки хушламаслик аломати сезилса, ўз-ўзидан дилинг оғрийди.

Дугонам: “Ўйлаб ўйларимга етолмайман. Бундай муомаланинг сабабини билолмай ҳайрон юрган кунларимнинг бирида унинг ёнига бордим. Фикрини сўрамоқчи бўлиб энди мурожаат қилишни бошлаб исмини айтгандим... гапим чиқар-чиқмас, у бурилиб кетиб қолди. Яна тушунмадим. Ёнига бордим. Ўша зулмат чўккан юз ила “Мен Нодир эмас, Нодиржонман! Паспортимда шунақа...” деди-ю, юрагимга кейинги оғриқни “ҳадя” этди.

“Ахир шунча дилозорлик ҳали биргина исмингизга “жон” қўшмаганим учунми?! Ётиғи билан тушунтирсангиз бўларди-ку”, дея ортимга қайтдим. Қалбимдаги оғриқларнинг сабаби арзимас хушомад, кибр-манманликдан эканини англаганим сари кўзимдан ёш қуйилаверди.

Наҳотки, инсонлар шунчалар баландпарвоз мақтов, “жон”, “хон”ларга ўч бўлса?! Ахир қиёматда бизни “ДЎЗАХ АҲЛИ” деб чақирилиб қолишдан эҳтиёт бўлиш ўрнига нималар билан ўралашиб юрибмиз?!” дея куйиниб сўзини тугатди у.

 

Мубина ИХЛОСОВА

Мавзуга оид мақолалар
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун давоми...

14:51 / 30.03.2017 4183
Эмизувчи аёл болани сутдан чиқармоқчи бўлса, астааста овқат бериб бориши ва уни тўсатдан бир дафъада давоми...

16:40 / 27.11.2016 5412
БАЙРАМ МУБОРАК, ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ Мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий давоми...

16:21 / 18.01.2017 3943
embedhttpswww.youtube.comwatchvNy3SG2AchMembed

22:29 / 08.06.2017 2776