Тонг кирганда ўқиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид отаси билан масжидга Аср намозига борди. Улар уйга қайтганларида Холиднинг онаси ва Фотима уларни кутиб турардилар. Шунда яхшилик ва барака дарси бошланди.

Ота: «Холид масжид имоми бизга айтган ҳадиси шариф эсингдами?»

Холид:« Ҳа, отажон, уни яхши эслайман. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, уни ёдлаб олганман». Ота:« Сенга Аллоҳнинг баракаси бўлсин, ўғлим». Она: «Уни сендан эшитмоқчимиз, Холид». Холид:« Хўп бўлади, онажон». Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиздир». (Имом Бухорий ривояти)

Ота: «Ҳақиқатда... Улуғ Аллоҳнинг ҳузурида мусулмонларнинг яхшиси ва афзали Қуръони Каримни ўрганиб, ёд олиб, тиловатини мукаммал қилиб, маъноларини тушунганларидир. Сўнгра Қуръонни ёдлатса, ўргатса, ана у Аллоҳнинг ҳузурида инсонларнинг яхшиси ва афзалидир ҳамда жаннатдаги ўрни энг юқоридадир». Холид: «Эй оламлар Роббиси бўлган Аллоҳим, мени ўшалардан қилгин!» Ота: «Мусулмон биродарларингни дуоингда эсдан чиқармагин, Холид». Холид:« Мени, ота-онамни, синглимни ва барча мусулмонларни ўшалардан қилгин, эй оламлар Роббиси бўлган Аллоҳим!» Ота: «Суюклиларим, Қуръони Каримга боғлиқ одоблар бордир. Роббимизнинг каломига нисбатан ўша одобларга риоя қилишимиз зарур. Улар: 1. Қуръон ўқиганимизда таҳоратли бўлишимиз ва одоб, виқор ила ўтиришимиз. 2. Қуръон эшитганимизда бутунлай сокинлик ила, одоб ва ҳушуъ билан эшитишимиз. 3. Уни ўқиш ва эшитишимиз билан улуғ Аллоҳнигина розилигини мақсад қилишимиз. 4. Қироатни бошлашдан аввал: Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим (Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ (беришини) сўрайман). Мана бу гўзал шеърни тингланг: Қуръон Аллоҳнинг каломи, Қанчалар гўзал, қандай ёқимли. Қуръон бу Фурқон, Ботил ва иймон орасида.

Қуръон бу дастур, Инсонларга нурли йўл. Бор ҳаётим белгиловчи, Бор ҳаётим қувончи».

Фотима: «Бунчалик гўзал сўзлар, отажон, бугун тонгги ва кечки зикрлардан қайси бирини ёдлаймиз?» Ота: «Бугун фарзандларим, муҳим бир зикрни ёдлаймиз. Инсон уни уйғоқ ҳолда қалб ила тонгда уч маротаба айтса, унга озор ёки ёқимсиз нарса етмайди, шайтон ҳам кечга қадар унга зарар етказа олмайди. Ва кечки пайт уч марта айтса, унга тонггача ёмонлик етмайди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг кирганда ушбу дуони айтар эдилар:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъсмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самиъул ъалийм».

Маъноси: Исми ила осмону ерда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳ номи ила ва У Зот эшитгувчи ва билгувчидир. (Абу Довуд ривояти) Холид: «Ҳақиқатда бу улуғ зикр экан, отажон! Улуғ Аллоҳнинг исми ила ҳеч нарса зарар қила олмайди. Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёд оламиз, отажон?» Ота:« Аллоҳнинг гўзал исмларидан: Самиъ (ҳар бир нарсани эшитувчи)

Басир (ҳар бир нарсани кўрувчи)

Ҳакам (ҳукм қилувчи)

Мубийн (очиқ ойдин, зоҳир, У Зот ҳақ билан ноҳақ орасини ажратиб берувчи)».

Шу вақт Шом намози азони эшитилди. Ҳаммалари хурмо солинган идиш атрофига ўша хурмолар билан оғиз очиш учун ўтирдилар. Шунда ота: «Бисмиллаҳ» дейишни эсингиздан чиқарманг ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очишда айтганларидек айтинглар:

ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ العُرُوقُ وَثَبَتَ الأَجْرُ إنْ شَاءَ اللهُ

«Чанқоқ кетди, тана ҳўлланди, савоб собит бўлди, иншааллоҳу таъала». (Абу Довуд ривояти)

Бундан сўнг Холид ва отаси турдилар ва масжидга намозга чиқдилар. Кейин кечки овқат учун уйга қайтдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Археологларнинг маълум қилишича, тақинчоқлар бир неча ўн минг йилликлар илгари ҳам мавжуд бўлган экан. Илк давоми...

07:57 / 26.01.2017 5261
Вайроналар орасида шарпаси кўринган Холид уч ёшли синглиси билан одамлар тўпланган жойга қараб келяпти. давоми...

10:18 / 23.03.2017 4566
Тўртинчи кун... Ассалому алайкум Мана, азиз дўстларим, тўртинчи кунга ҳам етиб келдик. Худди доим рўза давоми...

20:47 / 30.05.2017 3589
Қубайса ибн Жобирдан ривоят қилинади «Умар «Ким раҳим қилмаса, унга ҳам раҳим қилинмайди. Ким бировни давоми...

20:00 / 15.11.2016 3309