Янги либос кийганда айтиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва«Ассаламу алайкум ва рfҳматуллоҳ», деди. Она: «Ва аълайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, келинг, отаси, соғлигингиз учун Аллоҳга шукр. Бу гўзал халтачалар нима?»

Ота:« Ҳайит байрами учун кийимлар сотиб олдим, онаси».

Холид ва Фотиманинг юзлари ёришиб кетди ва халталарни очаётган оталарини ўраб олишди. Хурсандчилик ва сурур тўла муҳитда ота ҳар бирларига ўз кийимларини олиб берди. Холид: «Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, отажон. Оёқ кийим ва либослар чиройли экан». Фотима:«Бу ажойиб ранглари бор либос ва чиройли оёқ кийим экан. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, отажон». Ота:« Бир неча кундан сўнг суюклиларим, муборак Ийди фитр кириб келади». Фотима: «Улуғ Аллоҳ хоҳласа, ийд байрами куни бу гўзал либосларимни кияман. Бу кийимларни кийганимизда нима деб дуо қиламиз отажон?» Ота:« Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийганда:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ

«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувватин».

Маъноси: Мени куч-қувват сарфламаган ҳолимда, бу ила кийинтирган ва буни менга берган Аллоҳга ҳамд бўлсин, дейишни ўргатганлар. (Абу Довуд ривояти) Янги кийим кийган инсонга эса:

اِلْبَسْ جَدِيدًا وَعِشْ حَمِيدًا وَمُتْ شَهِيدًا

«Илбас жадийдан ва ъиш ҳамийдан ва мут шаҳийдан».

Янгисини кийинг, шукр айтиб яшанг, шаҳид ҳолда вафот этинг, дейишни таълим берганлар. (Имом Аҳмад ривояти) Холид: «Ийд байрами бўлганда, бу чиройли кийимларимни кияман ва гўзал кўриниш учун тозалигига эътибор бераман. Гўзалликни яхши кўраман, одамлар ҳам гўзалликни яхши кўрадилар». Ота: «Улуғ Аллоҳ ҳам гўзалликни яхши кўради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Жамилдир (яъни гўзалдир), гўзалликни яхши кўради», дедилар». (Имом Муслим ривояти) Фотима:«Жамил Аллоҳнинг гўзал исмларидан бирими, отажон?» Ота: «Ҳа, Фотима! Аллоҳнинг баракаси бўлсин, сенга қизим. У Аллоҳнинг гўзал исмларидан: Жамил (гўзалликда, жамолда тенги йўқ, ўхшаши йўқ)

Карим (карамли, саҳоватли Зот)

Роқиб (ҳеч нарсани қўймай кузатиб турувчи Зот)

Мужиб (дуоларни ижобат қилувчи Зот).

Холид:« Бугун тонгги ва кечки зикрлардан қай бирини ёд оламиз, отажон?» Ота: «Тонгги ва кечки зикрлардан:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу би калиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ».

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У Зот яратган нарсалар ёмонлигидан паноҳ сўрайман.

(Имом Муслим ривояти)

Кимки бу калималарни тонг оттирганида ва кеч киргизганида айтса, унга ҳеч нарса зарар бермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига, бир киши чаён чақиб олганидан шикоят қилиб келди. Шунда у Зот кеч киргизганингда: «Аъузу би калиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ» деганингда сенга зарар қилмасди, дедилар. Яъни Аллоҳнинг қадари ила сени чақмаган бўлар эди. Шу ерда яхшилик ва барака бўлган дарсимиз тугади, суюклиларим».
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 3766
Муслима нанотехнолог антибиотикка чидамлиликни чеклаш ва бир гуруҳ касалликларга бир неча сониялар ичида давоми...

14:46 / 14.07.2019 2228
Шайх Солиҳ Муғомисий ҳафизаҳуллоҳ айтадиquotБир куни очиқ юрак жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. давоми...

19:03 / 24.03.2023 2106
Аллоҳ таоло инсон зотига буюк неъматларни ато этган. Улардан бири Ўзи билан мулоқотда бўлиш, яъни намоздир. давоми...

20:22 / 26.01.2017 7038