Бутун Ислом умматининг маънавий устуни эдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (раҳимаҳуллоҳ)нинг фарзандлари муҳтарам Исмоил ҳожи Муҳаммад Юсуф, «Islom.uz»  порталининг барча жонкуярлари, шайх ҳазратларининг оила аъзолари, яқинлари ва шогирдларига

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарам азизлар! Барчамиз учун қадрли бўлган инсон, ҳаётининг сўнгги кунларигача минглаб-миллионлаб инсонларни тўғри йўлга тарғиб этиб келган, Ислом оламининг том маънодаги забардаст олимларидан бири фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафоти қалбимни ларзага солди. Ўзбек халқининг ҳақиқий ўғлони бўлган бу инсон нафақат Ватанимизнинг, балки бутун ислом умматининг маънавий устунларидан бири эди, десам, муболаға бўлмайди. У киши томонидан қолдирилган улкан илмий мерос то қиёматга қадар соф Ислом динини ўрганишда беназир манба бўлиб қолишига ва ўз аҳамиятини йўқотмаслигига ишончим комил. Турли фирқачилик, бемазҳаблик урчиган, муқаддас Ислом динини обрўсизлантириш эвазига унинг ҳақиқий маъносини бузиб кўрсатишга уринаётганлар сохта обрў топаётган динимиз учун бугунги таҳликали бир даврда Шайх хазратлари (раҳимаҳуллоҳ) томонидан илгари сурилган ва фаол тарғиб қилинган эзгу шиор нақадар тўғри бўлганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш». Ҳазрат томонидан бошланган ишлар ярим йўлда тўхтаб қолмаслиги жуда ҳам муҳим. Умид қиламанки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари (раҳимаҳуллоҳ) раҳбарликларида ташкил этилиб, юқоридаги эзгу ғоя асосида фаолият юритаётган «Islom.uz»  портали Сиз, азизлар – фарзандлари, шогирдлари томонидан яна ҳам чиройли суратда давом эттирилади. Мазкур порталнинг савол-жавоб саҳифасида ҳазрат томонидан бир неча бор нашрга тайёрланаётган янги китобларнинг мавжуд эканлигига ишора қилиб ўтилган эди. Карами кенг Зотдан «Ҳилол-Нашр» масъулияти чекланган жамиятига ҳам бу йўналишда Шайх ҳазратлари томонидан бошланган эзгу анъаналарни муносиб давом эттиришини тилаб қоламан. Шундай қайғули бир дамда юракка таскин берадиган бир жиҳат бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таоло Сизларга Шайх ҳазратлари билан ёнма-ён яшаб, у кишидан энг гўзал ахлоқ, чуқур билим олиш бахтини раво кўрди. Устознинг хайрли ишлари давомини энди Сизлардан кутиб қоламиз, азизлар! Яна бир бора Сизларга чуқур таъзиямни изҳор этган ҳолда, Аллоҳдан барчаларимизга сабри жамил сўраб қоламан. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Шайх ҳазратларини ўзига ғойибона устоз деб билувчи  ватандошингиз Дилшод, Сеул, Жанубий Корея, 2015 йил 15 март

Мавзуга оид мақолалар
«Эй Одам фарзанди Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма Охиратни амалсиз умид давоми...

20:10 / 29.12.2016 4541
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони каримда неча марта зикр қилинган       давоми...

12:58 / 21.11.2017 2641
САВОЛ. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг «Муснад» китобларида «Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи Жабла ибн давоми...

20:13 / 24.11.2016 3672
Муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди                                                            давоми...

22:31 / 23.07.2018 12568