Уй шароитида пластилин тайёрлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болажонларнинг ақлий қобилиятлари ривожланишида пластилин машғулотлари жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Лекин ҳозирда ишлаб чиқарилаётган пластилинларнинг аксарияти таркибида бола соғлиги учун зарарли кимёвий моддалар сақлайди. Қўлига тушган нарсани оғзи билан «текшириб» кўриш эса болажонларимизнинг севимли одати. Шундай экан, сизларга пластилинларни уй шароитида ўзингиз тайёрлашингизни тавсия қиламиз.

Уй шароитида тайёрланган пластилиннинг афзалликлари:

  • Одатдаги пластилиндан кўра камроқ харажат;
  • Юмшоқ, бармоқчалар учун ҳам ёқимли;
  • Ўзингиз истаган ранг;
  • Қўлга ёпишмайди, лекин деталлар ўзаро тез ёпишади;
  • Энг асосийси – табиий маҳсулотлардан тайёрланган.

Рецептлар

Пластилинга ранг беришда, асосан, озиқ-овқат бўёқларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, эрувчи ичимликлар («кисел» каби) ҳам яхши. Шу билан бирга пластилин таркибига таъбингизга кўра, бир неча томчи ҳид берувчи ёғлардан ҳам қўшсангиз бўлади. Биринчи рецепт

Масаллиқлар:

  • 6 ош қошиқ лимон суви
  • 1 стакан ун
  • 0,5 стакан туз
  • 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи
  • Сув

Озиқ-овқат бўёғи

Лимон сувини стаканга қуйиб, устидан стакан тўлгунча сув қуямиз. Ун билан тузни товада аралаштириб, унга ўсимлик ёғини ҳам қўшамиз. Сўнгра стакандаги сувни ҳам қўшиб, аралаштирамиз. Озиқ-овқат бўёғи ёки эрийдиган ичимлик («кисел») қўшамиз. Ўртача оловда 5 минутга яқин, масса қаттиқлашгунча қайнатамиз. Оловдан олиб, бироз совутамиз ва қўлимиз билан уқалаймиз.

Иккинчи рецепт Масаллиқлар:

• ¼ стакан туз • 1 стакан ун • 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи • ½ стакан илиқ сув

Сувни қайнатиб, қуруқ масаллиқларни қўшамиз. Паст оловда аралаштириб турамиз. Бир шаклга кирадиган бўлганда хамирни ун сепилган юзага қўямиз. Бироз совигач, қўлга ёпишмайдиган эластик ҳолатга келгунча муштлаймиз.

Учинчи рецепт. Бу рецепт унсиз бўлиб, глютенга аллергияси бор болалар учун мўлжалланган.

Масаллиқлар:

• 1 стакан крахмал • 2 стакан озиқ-овқат содаси • 1,5 стакан сув • Озиқ-овқат бўёғи Масаллиқларни аралаштириб, паст оловда қайнатамиз. Қаттиқлашгач, олиб совитамиз ва муштлаймиз.

Уй пластинини қандай сақлаш керак? Уй шароитида тайёрланган пластилинларни герметик ёпиқ идишларда, мисол учун, банкаларда сақлаш тавсия қилинади. Агар пластилин кейинчалик жудаям намланиб кетса, уни бироз қиздириб, ортиқча намликни буғлантириб юбориш керак. Қуриб кетишни бошласа, бироз сув қўшиш керак. Пластилинли хамирдан бирор нарса ясагач, уни духовкада пишириб, ҳар хил бўёқ ёки лаклар билан бўяб қўйсангиз ҳам бўлади.
Мавзуга оид мақолалар
Бу йилги ҳажга қанча зиёратчи келди 2023 йил, 27 июн куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги бу йилги ҳаж мавсумида давоми...

15:59 / 04.07.2023 1156
Ҳижоблар дизайнери НьюЙоркдаги Мода ҳафталигининг кашфиёти бўлди Индонезиялик Анниса хоним Ҳасибуаннинг давоми...

10:25 / 20.02.2017 3240
Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада1. Мутолаа давоми...

17:30 / 14.09.2023 1414
Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тирилтирайлик Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

15:26 / 20.03.2017 4590