ҚАЛБ (13-15- май 2011 йил, Қўқон, Айюб Абдуллоҳ )
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ҚАЛБ Қайлардасан, қанисан, эй қалбим? Сенсизлик қийнамоқда, эй иймоним, Тобора йўқотмоқдаман имконим, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Тавбалар қиламан, тиним билмай, Ўзимни оқлайман, айбим кўрмай, Гуноҳлар қиламан, инсоф сўрамай, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Ёмонлик қиларман, яхшилик эмас, Гўё мен ҳақман, ўзгалар ҳақ эмас, Бу ақл ҳақни ҳеч тан олгиси келмас, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Баъзида ўзим-ўзимга бегона, Баъзида дунёда бир ўзим ягона, Кези келса, бу ҳолга ўзим ҳайрона, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Кунларим ўтар ҳеч маъно йўқ, Тунларим ўтар ҳеч мазмун йўқ, Юрагим ураверар, лек қалбим йўқ, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Бу қалб сен томон ошиқар, Лек йўлларим гуноҳларим тўсар, На илож энди қалбим мени тарк этар, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Аллоҳим, қалбим ўзимга қайтсин, Мени бошқа ҳеч тарк этмасин, Соғинганим ана кўз ёшларим айтсин, Ҳароб қилма кечир, эй Аллоҳим. Қалбсиз, гўё маййитга ўхшайман, Қалбсиз, гўё ўликдей яшайман, Роббим ўтиниб сўрайман, Қалбимни қайтар, эй Аллоҳим. (13-15 Май 2011 йил, Қўқон, Айюб Абдуллоҳ)
Мавзуга оид мақолалар
Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, давоми...

18:33 / 26.12.2016 4083
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллар 1. Ниятнинг бузуқлиги ва давоми...

09:12 / 26.01.2017 4717
Муҳаррам ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Муҳаррам ойининг биринчи куни янги давоми...

21:11 / 20.08.2020 4955