Дарс №6: Ҳарфларнинг маҳражлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳражнинг луғавий маъноси, бир нарсанинг чиқиш жойидир. Истилоҳда эса ҳарфнинг чиқиш ва бошқасидан ажралиш жойидир. Араб тилидаги ҳарфлар йигирма тўққизта бўлиб, Халил ибн Аҳмад ва Ибни Жазарийларнинг қавлига кўра ўн еттита маҳраж дан чиқади. Сибавайҳ ва Шотибий маҳражларни ўн олтита дейишган. Улар жавф (оғиз бўшлиғи) маҳражини тушуриб, ундаги ҳарфларни бошқа ердаги маҳражларга тарқатишган. Масалан, ي нинг маҳражи тилнинг ўртасида, дейишган. Фарро ва Қутрублар эса маҳражларни ўн тўртта дейишган. Улар ҳам, жавф маҳражини тушириб ل- ن - رмаҳражларини битта қилишган. Амалда эса биринчи қавл, яъни махражни ўн еттита эканлиги олинган. Маҳражни билиш Бирорта ҳарфнинг маҳражини билиш учун ўша ҳарфни сукунли ёки ташдидли қилинади ва олдига алифни ёки бошқа хоҳлаган ҳарфни ҳаракатли ҳолатда қўйиб, нутқ қилиб кўрилади. Шунда овоз қаерда тугаса, ўша ер маҳраж бўлади. Ушбу ўн еттита маҳраж бешта аъзода жойлашган бўлиб, улар: 1. Жавф – оғиз бўшлиғи. Унда битта маҳраж бор 2. Ҳалқ – ҳалқум. Унда учта маҳраж бор 3. Лисан – тил. Унда ўнта маҳраж бор 4. Шафатайн – икки лаб. Унда иккита маҳраж бор. 5. Хойшум – димоғ. Унда битта маҳраж бор. Оғиз бўшлиғи Оғиз бўшлиғида битта маҳраж бўлиб, ундан учта мад ҳарфлари чиқади. Яъни ўзидан аввалги ҳарф фатҳали бўлганида, و, ўзидан аввалги ҳарф заммали бўлганида, ي, ўзидан аввалги ҳарф касрали бўлганида, мад ҳарфлари чиқади. Бу ҳарфлар мад, жавф ҳамда ҳаво ҳарфлари деб аталади. Мад(чўзиқ) дейилишининг сабаби, ушбу ҳарфлар ҳалқумнинг паст қисмидан бошлаб оғизнинг охиригача давом этади ва оғиз ичида бирор нуқтага суянмайди . Шу сабабдан ҳар қанча чўзилиши мумкин. Оғиз бўшлиғидан чиққанлиги учун жавф ҳарфлари дейилади. Ҳавоий дейилишининг сабаби, оғизда ҳаво билан чиққанлиги учундир. Бу ҳарфларни оғиз бўшлиғидан чиқиш шарти, ўзи сукунли бўлиб, ундан аввалги ҳарфнинг ҳаракати ўзига мос бўлишидир. Агар аввалги ҳарфнинг ҳаракати ўзига мос бўлмаса و икки лабдан , ي эса тил ўртасидан чиқади. Ҳалқум Ҳалқумда учта маҳраж бор:
  1. Ҳалқумнинг энг туби, кўкракдан кейин келадиган ер ва ундан иккита ҳарф ه ва ء чиқади.
  2. Ҳалқумнинг ўртаси. Ундан иккита ҳарф ح ва ع чиқади.
  3. Ҳалқумнинг юқориси, оғизга уланган жойи, ундан ҳам иккита ҳарф خ ва غ чиқади.
Бу ҳарфлар ҳалқумдан чиқганлиги учун ҳалқий ҳарфлар деб аталади. Тил маҳражлари Тилда ўнта маҳраж бўлиб, улар билан танишишимиздан аввал тилни ҳарф маражларида иштирок этадиган қисмларини айтиб ўтамиз. 1. Тилнинг энг охири туби ҳалқумга яқинроқ ери. 2. Тилнинг ўртаси. 3. Тилнинг чети. 4. Тилнинг учи. Тилдаги биринчи маҳраж ق маҳражи бўлиб, тилнинг туби ва унинг тўғрисидаги тепа танглайдан чиқади. Бу икки ҳарф лаҳавия деб аталади. Лаҳа кичик тил деганидир. Бу ҳарфлар кичик  тил яқинидан чиққанлиги учун шундай деб аталади. Иккинчиси ك маҳражи. Ушбу ҳарф тилнинг туби قнинг маҳражидан сал берироқдан чиқади. Учинчиси тил ўртаси бўлиб, ундан ва унинг рўпарасидаги танглайдан учта ج- ش- ي ҳарфлари чиқади. Булар шажр(танглай билан тиш орасидаги бўшлиқ) га нисбат берилиб, шажрия ҳарфлари деб аталади. Эътибор беришимиз керак бўлган нарса бу ердаги ي ҳарфи мад эмас, балки ҳаракатли ёки фатҳадан кейин сукунли бўлган йо дир. Мадли йо эса, айтиб ўтганимиздек, оғиз бўшлиғидан чиқади. Қолган маҳражларда тиш ҳам иштирок этгани учун, тишларнинг арабча атамаси билан қисқача танишиб чиқамиз. Тишларнинг адади ўттиз иккита бўлиб, ўн олтитаси тепада, ўн олтитаси пастда жойлашган бўлади. Улар қуйидаги тартибда жойлашгандир: 1. Санийя – кўплиги санаая, курак, яъни олд тиш дегани. Улар тўртта бўлиб, иккитаси тепада иккитаси пастда жойлашган. 2. Робаъийя – бу тиш, санаая тишларининг атрофидаги тўртта тишдир. 3. Наб – кўплиги аняаб, наб қозиқ тиш бўлиб, у ҳам тўрттадир. Наб робаъийядан кейин келади. Бундан кейинги тишлар озиқ тишлар бўлиб, адрос деб аталади. Биттаси дирс дейилади. Адрос ҳам бир неча турга бўлинади: 1. Дооҳик кўплиги доваҳик, булар набдан кейинги тишлар бўлиб, улар ҳам тўрттадир. 2. Тооҳин кўплиги товаахин, бу тишлар ўн иккита бўлиб, учтадан дооҳиклардан кейин жой олган озиқ тишлардир. 3. Наажиз кўплиги наваажиз, булар ақл тишлар бўлиб, улар ҳам тўрттадир.   Бу тишлардан ўн саккизтаси маҳражларда ишлатилади. Улардан ўн олтитаси тепадаги тишлар ва иккитаси пастки санаая тишлардир.   Тилдаги тўртинчи маҳраж ض ҳарфининг махражидир. Бу ҳарфни, тилнинг ўнг ёки чап тарафини тепа адрос тишларига теккизиб чиқарилади. Ўнг тарафдан чиқариш қийинроқ, чап тарафдан чиқариш осонроқдир. Икки тарафдан чиқариш эса яна ҳам қийинроқ ва азизроқдир. Айтишларича, Умар розияллоҳу анҳу икки тарафдан чиқарган эканлар.   Бешинчиси, لнинг маҳражидир. Ломни тилнинг олд ёнини, тўғрисидаги юқори тишлар милкига теккизиб чиқарилади.   Олтинчиси نнинг махражи бўлиб, у тилнинг учи ва унинг тўғрисидан юқори саная тишлариниг милкидан ل маҳражининг тагроғидан чиқади.   Еттинчиси ر махражидир. Тил учи бир оз тил юзасига кириб, юқори саная тишлар милкидан ن маҳражининг пастроғидан чиқади. Ушбу охирги учта ҳарф тилнинг учидан чиққани учун залақийя (залақ тилнинг учи, ўткир жойи) деб аталади.   Саккизинчиси ت- د - ط маҳражи. Бу ҳарфлар тил учи ва юқори саная тишларининг тубидан чиқади ва натъийя ҳарфлари деб аталади. Натъ танглайнинг олд қисмидир.   Тўққизинчи махраждан ص- س- ز ҳарфлари чиқади. Буларнинг чиқиш жойи тил учи, ҳамда тепа ва паст тишлар орасидир. Ушбу ҳарфлар лақаби асалийядир.Асала эса тилнинг учидир. а Ўнинчи махраж ظ - ذ- ثҳарфларининг махражи бўлиб, улар тил учи ва юқори санаая тишларининг учидан чиқади. Бу ҳарфлар милкка яқин бўлгани учун, лисавийя (лисса милк) деб аталади. Икки лабдаги маҳражлар Лабда иккита маҳраж бор. Биринчиси ف ҳарфининг маҳражи. Уни пастки лабнинг ичига юқори санаая тишларнинг учини теккизиб чиқарилади. Иккинчиси م- ب- و ҳарфларининг маҳражидир. و мад бўлмаган ҳолда, икки лабни йиғиштириб, юмалоқроқ шаклга келтириб, орасини бир оз очиб чиқарилади. بم ҳарфларини эса икки лабни юмиб нутқ қилинади. Мана шу лабдан чиқадиган тўртта ҳарф шафаҳийя деб аталади. Шафа— лаб деганидир.   Димоғ  

Димоғда битта маҳраж бўлиб, ундан ғунна ( ёқимли жарангли товуш) чиқади. Ғунна م ن ҳарфларига хосдир.

Мавзуга оид мақолалар
Ўн бешинчи кун... Ассалому алайкум Мана бугун Рамазоннинг ўн бешинчи кунида турибмиз. Ойнинг ярми ҳам тезда давоми...

19:24 / 10.06.2017 3314
Орасида туғиш ва эрхотинлик алоқаси борларга. Бунда кишининг туққанлари, яъни отаонаси, неча поғона давоми...

14:26 / 04.06.2017 3237
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб Эй имом Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан давоми...

21:00 / 17.10.2019 3349
Мўминмусулмонларга турли ишларда кўмак қилиш, уларга хайрни исташ ҳам гўзал ўрнакдаги сифатларга киради. давоми...

15:11 / 14.05.2019 2692